«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:52
ЎЗO‘Z

Карантин қоидалари бузилганлиги учун автомобилни жарима майдонида ушлаб туриш қонунийлаштириладими?

24 сен, 16:15 2 195 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантин қоидалари бузилганлиги учун автомобилни жарима майдонида ушлаб туриш қонунийлаштириладими? ИИВ томонидан карантин қоидалари бузилганлиги учун транспорт воситаларини жарима майдонларида ушлаб туришни қонунийлаштириш бўйича таклиф киритилди.

2020 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг сиёсий фракцияси йиғилишида Қонунчилик палатасига Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ўз саҳифасида маълум қилишича, Кодекснинг 291-моддасида қайси турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун транспорт воситасини ушлаб туриш мумкинлиги белгиланган бўлиб, ушбу моддада ички ишлар органлари томонидан эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлиги учун (МЖтК 54-моддаси) транспорт воситасини ушлаб туриш назарда тутилмаган.

Депутатнинг айтишича, муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида Кодекснинг 291-моддасига тегишли ўзгартиш киритиш мўлжалланган. Яъни, эндиликда ушбу Кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиб ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини вақтинча ушлаб туриш мақсадида ички ишлар органлари томонидан жарима майдонига жойлаштиришни қонунийлаштириш таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, карантин даврида минглаб транспорт воситалари карантин қоидалари бузилганлиги учун жарима майдонларида ушлаб турилган ва ушбу ҳолат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга зид эканлиги туфайли жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 65
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар