«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:54
ЎЗO‘Z

Сенат раиси: «Қонунларимизда коррупциоген ҳолатлар мавжуд»

23 сен, 21:48 2 285 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат раиси: «Қонунларимизда коррупциоген ҳолатлар мавжуд» Фото: Сенат матбуот хизмати
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон қонунчлигидаги камчиликлар ҳақида гапириб ўтди. У илгари ишлаб чиқилган қонунлар ҳозирги кун талабига жавоб бермаслигини қайд этган.

«Парламентнинг асосий фаолияти тез қадамлар билан кетаётган ислоҳотларнинг қонуний асосларини яратиш ва мустаҳкамлашдир. Йиллар давомида ишлаб чиқилган қонунлар бугунги кун талабига жавоб бермаслигини кўрдик.

Қонунларда кўплаб коррупциоген ҳолатлар мавжуд. Уларда ислоҳотларга тўсиқ бўладиган кўплаб моддалар бор. Буларни бартараф қилиш бўйича Олий Мажлиснинг икки палатаси томонидан ҳам таҳлилий, ҳам қонунчилик ишлари амалга ошириляпти
», деди Норбоева «Ўзбекистон-24» телеканалига бераган интервьюсида.

Сенат раиси парламент олдида ижро ҳокимиятининг ҳисобдорлиги ошганини ҳам қайд этиб ўтган.

«Илгари қонунларда ёзилса ҳам, амалда бу нарса йўқ эди. Яъни парламентнинг ҳукуматни шакллантириши, ҳукуматнинг унинг олдида ҳисобдорлиги масаласи. Лавозимига лойиқми, лойиқ эмасми деган масала парламент аъзоларининг диққат марказида турибди. Бош вазирдан тортиб барча вазирлар лавозимига тайинланишида парламент муҳокамасидан ўтади.

Улар олдига қўйилган вазифаларни қай даражада бажараётгани бўйича қуйи ва юқори палатага ҳисобот бермоқда. Агар лавозимига лойиқ бўлмаса, парламент буни бемалол айта олади. Ҳокимлар ҳам ҳудудлардаги ислоҳотлар қай даражада амалга оширилаётгани бўйича парламентга ҳисобот беряпти
», деди Танзила Норбоева.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 39
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 388
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар