«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 00:00
ЎЗO‘Z

Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео)

23 сен, 12:40 3 397 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди (видео) Тошкент шаҳрида қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали томонидан тайёрланган лавҳада маълум қилинди.

Хабар берилишича, 12 сентябрь куни Дилфуза исмли фуқаро Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Шаҳина исмли таниши уни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбораётганини маълум қилган.

Мурожаат ва олинган тезкор маълумотларга асосан Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Дилфуза исмли фуқаро томонидан айтилган Шаҳина исмли аёлнинг шахсига аниқлик киритиш чоралари кўрилди.

Ўзини Шаҳина деб таништирган шахс аслида 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган Шойиста Зокирова бўлиб чиққан. У аризачини 14 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига юбораётгани аниқланди.

Шойиста Зокирова тезкор тадбир давомида қўлга олинган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, мазкур иш Мирзо Улуғбек тумани ИИБга юборилган.

Тезкор-тергов маълумотларига кўра, Шойиста яна уч нафар қизни Истанбулга фоҳишалик қилишга юбормоқчи бўлган. Шойиста ҳар бир юборилаётган қиз учун 1000 доллардан ишлаб олишни режа қилган.

Маълум бўлишича, Туркияга юборилаётган қизларнинг йўл ва яшаш харажатлари жиноий гуруҳнинг Туркиядаги бошқа бир аъзоси томонидан тўлаб берилиши керак бўлган. Жўнатилган қизлар эса Туркияда жиноий гуруҳ учун 5000 доллардан ишлаб бериш мажбуриятини олиши керак бўлган.

Ҳолат юзасидан Шойиста Зокировага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «е» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Қўлга олинган аёлга нисбатан бошқа ҳолатлар ҳам текширилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 250
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 87
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 95
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 80
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 0
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 0
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 0
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 2
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 7
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Бўлимлар