«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:37
ЎЗO‘Z

Актриса Муножат Алимбоева отаси ўлмаслиги учун, боласининг ўлимига ҳам рози бўлган оғир кунлари ҳақида гапириб берди (видео)

23 сен, 00:13 5 553 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актриса Муножат Алимбоева отаси ўлмаслиги учун, боласининг ўлимига ҳам рози бўлган оғир кунлари ҳақида гапириб берди (видео) Фото: YouTube
Актриса Муножат Алимбоева отаси ўлмаслиги учун, боласининг ўлимига ҳам рози бўлган оғир кунлари ҳақида гапириб берди.
Бу ҳақда актриса ЯшинТВга берган интервьюсида маълум қилди.

- "40 кунлик фарзандим оғир касал бўлди. Даволаниб чиққач, бир кучли шифокордан сўраганимизда, «уруғингизда кимдадир шунақа ўпка-нафас олиш касаллиги бор, фарзандингга ҳам бу ўтган», деди.

Дадамга «дада, бизни авлодимизда кимнингдир ўпкаси ёмон экан, шу қондан ўтган экан» дедим. Дадам ёшликларида қаттиқ бронхит бўлган эканлар. Дадам бу гапимни юракларига қаттиқ олибдилар, касал бўлиб қолдилар. «Мендан ўтган касаллик», деб кўнгилларига олдилар, қаттиқ касал бўлиб қолдилар. Энди дадамни йўқотиб қўйишимиз мумкин бўлган хавф, хавотир фарзандимдан дадамга ўтди.

Мен бу пайтда «Тўмарис» ролига рози бўлиб, театрга борганман. Болам икки-уч ойлик бўлиб қолган.

Спектаклда Тўмарис фарзандини Эрон шоҳи Кир олиб қўяди, «давлатингни бермасанг, фарзандингни ўлдираман», дейди. Ўшанда Тўмариснинг қалби ларзага келиб, йиғлайдиган жойи бор. Шунда мен ҳар куни шу сценарийни ўқиётганимда фарзандимни 40 кунлик чақалоқлигида қанақа йўқотаётганимни кўз олдимга келтирардим.

Тўмарис эрини ҳам йўқотган эди. Шу нарсаларни ҳаммасини кўз олдимга келтирардим. Фарзанд йўқотишнинг қанчалар азоблилигини кўз олдимга келтириб, шу сценарийни ўқирдим.

Буёқда дадам касал бўлиб қолдилар. Энди ичимда «Майли, эй Худо, ўғлимни олгин-у, фақат дадамни қайтариб бергин. Фақат дадамга ҳеч нарса бўлмасин. Дадам ўтиб қолмасинлар. Мен ўғилни яна туғиб оларман, лекин отамни қаердан топаман? Отам ўтиб қолсалар ҳеч қачон қайтиб келмайдилар-ку?» деб ҳар куни, тун-у кун Худодан дадамни соғликларини сўрардим.

Аллоҳга беҳисоб шукр, дадам яхши бўлиб қолдилар. Лекин ўша кундан бошлаб, мен дадам учун қўрқадиган бўлиб қолдим. Озгина мазалари қочиб қолса ҳам, дадамни йўқотиб қўйиш хавфи доим миямда айланарди.

Ҳозир ҳам дадамга бир нарса бўлса зириллайман. Ёмон бўлиб қоламан. Ҳамма фарзандим дер экан, ҳеч ким ота-онам демас экан. Ман фарзандимни олгин, лекин дадамни қайтариб бергин дейдиган ғалати инсон эканман. «Фарзандимни ол демасдан ҳам, отамни олиб қўймагин», десам ҳам бўлади-ку. Йўқ, мен шу гаровга кимнидир қўярканман. Бу яхши нарса эмас экан. Гаровга кимнингдир ҳаётини қўйиш керак эмас экан. Бу нарсаларни энди тушундим", - дейди актриса ва хонанда Муножат Алимбоева.

Маълумот учун, актриса Муножот Алимбоева «Жайдари келин» спектакли билан машҳурликка эришган. Актриса «Онам билмасин», «Дадам билмасин», «Эр бермоқ, жон бермоқ» фильмлари ва бир қанча сериалларда ҳам турли даражадаги ролларни ижро этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар