«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:17
ЎЗO‘Z

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан 320 000 000 сўм пулларни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди

22 сен, 10:00 2 196 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан 320 000 000 сўм пулларни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди Самарқанд вилояти Жомбой туман ИИБга 1992 йилда туғилган А. ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

У 2020 йил 17 сентябрь кунидан 18 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Жомбой туманида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси офисининг иккинчи қавати эшигининг очиқлигидан фойдаланиб, у ерга ғайриқонуний равишда кириб, хонада бўлган темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, сейф ичида бўлган 320 000 000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Жомбой туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур ўғрилик жиноятини Ургут тумани Чумчуқли МФЙда яшовчи, 1995 йилда туғилган Ж. ва Ургут тумани Терак МФЙда яшовчи, 1998 йилда туғилган Х. содир этганлиги аниқланиб, улардан 84 500 000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 238
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар