«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 10:40
ЎЗO‘Z

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

16 сен, 23:40 1 865 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ўстириш, тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жазо белгиланган. Бироқ, айрим фуқаролар томонидан ўз яшаш уйларини заҳри қотил тайёрлайдиган масканга айлатирилаётгани ачинарли ҳолат албатта.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Денов туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ навбатдаги жиноий ҳолат фош этилди. Яъни, тадбир иштирокчилари мазкур туманда яшовчи фуқаро Б.Т нинг яшаш хонадонини хизмат ити ёрдамида кўздан кечиришди.

Натижада, хонадондаги 2 дона тувакларга экилган 2 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлиги, қўйхона устида целофан пакетга ўралган 15 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ҳамда хонадон ҳаммомига 9 та целофан пакетга ўралган оғирлиги 45 грамм бўлган “опий” гиёхвандлик воситаси ва 1 та целофан пакетга ўралган оғирлиги 5 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида жами 2 туп “наша” ўсимлиги ва 65 грамм гиёхвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 0
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 15
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 44
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 55
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 55
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 16
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 24
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 40
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 15
  • TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди 08 мая, 08:55 20
  • Исроил Рафаҳдаги операцияни ҲАМАС мағлубиятга учрамагунча давом эттирмоқчи 08 мая, 08:52 22
  • “Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди 08 мая, 08:47 49
  • Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди? 08 мая, 08:44 107
  • ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол! 08 мая, 08:40 52
  • ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди 08 мая, 08:31 41
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 136
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 280
  • Бўлимлар