«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 18:19
ЎЗO‘Z

Судга мурожаат қилиш тартиби такомиллаштирилмоқда

10 сен, 15:29 2 517 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Судга мурожаат қилиш тартиби такомиллаштирилмоқда Сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини бермоқда.

Шу жумладан ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 03.09.2020 йилда имзоланган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли Қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб суд мажлиси баённомаларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш, 2021 йил 1 июлдан бошлаб барча иштирокчиларни SMS хабар оқали суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида бепул хабардор қилиш, 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини онлайн тарзда уларнинг илтимосига кўра эса қоғоз шаклида тақдим этиш каби бир қатор ишларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Шунингдек, 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйилади, 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш; 28 та давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ахборот тизимларини Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич уланади 2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятида "Адолат" ахборот тизимлари комплекси жорий этилади.

Бу орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этилади, манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб боради, суд мажлиси иштирокчилари маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юборади.

Жиноят ишлари бўйича
Конимех туман судининг
судья ёрдамчиси
Ҳ.Бобоқулов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 24
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 8
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 44
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 111
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 83
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 90
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 0
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 3
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 33
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 46
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 24
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 8
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 55
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 44
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 111
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 46
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 83
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 90
  • Бўлимлар