«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:44
ЎЗO‘Z

«Россияга кетишдан олдин касб ва тил ўргатилади» - Ўзбекистонда янги миграция тизими йўлга қўйилмоқда

08 сен, 23:30 2 393 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Россияга кетишдан олдин касб ва тил ўргатилади» - Ўзбекистонда янги миграция тизими йўлга қўйилмоқда Бугун, 8 сентябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россияда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Сенатнинг ҳукуматга киритган сўровномаси муҳокама этилди. Тадбирда вазир ўринбосари Эркин Муҳиддинов янги жорий этилаётган миграция тизими ҳақида маълумот берди.

"Россияга борган ўзбек мигранти патент олишни 25 кун кутади. Патент бўлмаса ишлай олмайди. Бу борада ҳукуматлараро келишувга эришиш учун яқинда Россияга жўнаб кетяпмиз. Тубдан янги бўлган, хавфсиз ва қонуний миграция тизими яратиляпти. Бу 3та йўналишдан иборат.

Биринчиси, хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларни кетишидан олдин тайёрлаш. Яъни касб ва хорижий тилларни ўргатиб, уларга ишлаш учун чет элга боришига ёрдам бериш.

Иккинчиси, хорижда ишлаётган пайтида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш.
Учинчи йўналишда ватанга қайтганидан кейин маҳаллий меҳнат бозорига реинтеграция қилиш, яъни бандлигини таъминлаш.

Россия мисолида олсак, бу мамлакатда ишлаш истагини билдирган 2 мингдан ортиқ фуқароларни республикадаги 33та марказда касб-ҳунарга ўқитишни йўлга қўйдик.

Яқин кунларда рус тили курсларини ҳам ташкил қиламиз. Бунинг учун Россия халқлар дўстлиги университети вакилларини Ўзбекистонга таклиф этганмиз. Улар келиб ҳозирда ҳар бир вилоятни айланиб, марказларга маҳаллий ўқитувчиларни жалб этишмоқда. Янги методикаларни ўргатишяпти.

Бундан ташқари, суғурта полисларини расмийлаштира бошладик. Мазкур суғурталар тўловлари вазирлик ҳузуридаги жамғарма томонидан қоплаб бериляпти
", - дейди Эркин Муҳиддинов.

2020 йил июнь ҳолатига кўра, 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик турли давлатларга ишлаш учун кетган. Улардан 1,6 миллион киши Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 35
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 194
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 262
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар