«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 17:40
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда илк бора ўз тизимида коррупцияга қарши курашиш механизмини шакллантира олган давлат органи

07 сен, 14:18 3 027 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда илк бора ўз тизимида коррупцияга қарши курашиш механизмини шакллантира олган давлат органи Давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бугунги кунда фақатгина тарғибот ишлари, давра суҳбатлари ва бошқа турдаги хабардорликни оширувчи воситалар сифатида эмас, балки изчил тизимли назорат олиб борувчи механизмга айланиб бормоқда. Бундай тизимни шаклланганлигини Адлия вазирлиги мисолида айтиб ўтишимиз мумкин.

Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими 2019 йилда иш бошланиб 3 фазада амалга оширилди, 2020 йилнинг
февраль-апрель ойларида тўлиқ жорий қилинди ва унинг асосий элементлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
– адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини ташкил этувчи ички ҳужжатлар;
– “Юқоридан қуйига муносабат” – Юқори даражада раҳбарлик намунаси;
– коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш;
– коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва бўлинма;
– аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашиш чоралар;
– ахборотлаштириш, коммуникация ва маслаҳат бериш;
– мониторинг, назорат ва ҳисоботдорлик;
– ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш.

Мазкур элементлар ҳар бир бири ўзаро боғлиқни юқотмаган ҳолда Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимини доимий иш фаолиятини таъминлайди.

Шунингдек, адлия органлари ва муассасалари коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга ошириши белгиланиб олинди:
Қонунийлик, яъни адлия органлари ва муассасалари коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда Вазирлик тизимининг белгиланган ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;

коррупцияга тоқатсизлик, яъни адлия органлари ва муассасалари ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар қандай шакллари
ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади. Адлия органлари ва муассасаларининг ходимларига коррупциявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этиш тақиқланади;

очиқлик ва шаффофлик, яъни Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида адлия органлари ходимлари ва контрагентларини, кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги, яъни адлия органлари ва муассасалари коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишига ва коррупциявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган хавф-хатарлар даражасига мувофиқ келади ҳамда адлия органларининг барча функциялари ва йўналишларига интеграция қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимига бирлаштирилган;

коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги, яъни коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган Вазирлик тизими ходимлари ўзининг мақоми ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Вазирликнинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;

техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш, яъни адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётининг сўнгги ютуқларидан, шу жумладан, интеграциялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;
тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш, яъни Вазирлик тизимининг ҳар бир ходими коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлигини тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тўсқинликсиз идора раҳбари ва адлия вазирига мурожаат қилиши мумкин;

фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик, яъни адлия органлари ўзларига юклатилган функцияларни бажаришда адлия органлари
ва муассасалари фаолиятини ҳалоллик, холислик ва мустақиллик асосида мустақил назорат қилиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларини жалб этадилар;

коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш, яъни коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни амалга ошириш натижаларига кўра адлия органлари ва муассасалари Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини тўхтовсиз равишда ошириш чораларини кўрадилар.

Шу билан биргаликда, барча алоқа каналларининг ишлаши ва олинган хабарларни қайта ишлаш/кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумот Aдлия вазирлигининг коррупциявий тусдаги маълумот ҳақида хабар бериш учун алоқа каналлари тўғрисидаги низомда ва адлия органларининг бошқа шунга ўхшаш ички ҳужжатларида акс этган.

Бунинг натижасида, Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш янги босқичга чиқибгина қолмай, унинг барча давлат органлари учун одатий бўлган коррупцияга қарши курашиш шаклдан, яъни оқибатларга қарши курашишдан уларга сабаб булувчи шарт-шароитларни олдиндан аниқлаш ва уларни тезкорлик билан бартараф қилиш амалиётини шакллантирди.

Севара Уринбаева
Адлия вазирлиги масъул ходими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 0
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 12
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 2
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 11
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Бўлимлар