«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 22:33
ЎЗO‘Z

Жавоб бўялмаган ёки барча катаклар бўялган саволга нега балл берилган?

06 сен, 17:30 2 665 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жавоб бўялмаган ёки барча катаклар бўялган саволга нега балл берилган? Давлат тест маркази интернетда тарқалаётган айрим жавоблар варақаларида бўялмаган ёки барча жавоблар бўялган бўлса-да, балл берилган ҳолатларга изоҳ берди.

«Ушбу ҳолатда ҳеч қандай қонун бузилиши аниқланмади. Бунда абитуриент томонидан расмда кўриниб турган саволларга нисбатан эътироз билдирилган ва унга мос доирача бўялмасдан қолдирилган. Эътирозни ўрганиш натижасида абитуриентнинг эътирози асосли топилиб, унга балл берилган.

Таъкидлаш керакки, шундан сўнг эътирозли деб топилган шу савол қайси тест топшириқлари китобларида тушган бўлса, барчасига балл берилган. Тегишли доирача бўялмаган ёки ўша саволнинг барча доирачалари бўялган бўлса ҳам
», – дейилади ДТМ изоҳида.

Блогер Хушнудбек Худойбердиев бу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
«Соддароқ тилда тушунтирадиган бўлсам, ДТМнинг саволлар китобидаги ўша саволда нуқсон бўлган. Мисол учун, савол берилган-у, лекин техник хатолик сабаб жавоблар чоп этилмай қолган бўлиши мумкин. Ёки саволнинг ярми бор-у, ярми йўқ, ёхуд савол бошқа, унга берилган вариантлар умуман бошқа.

Хуллас, саволлар мана шунақа техник хатолик билан чоп этилган бўлса, қайсидир абитуриент шикоят қилган. Назоратчилар текшириб кўриб, ҳақиқатдан савол-жавобда техник хатолик борлиги ҳақида далолатнома тузишган.

Кейинчалик ДТМ ҳам қайта текшириб, ҳақиқатдан техник хатолиги бўлгани учун ўша саволга балл берган. Бу ижтимоий адолат жиҳатдан тўғри қарор, сабаби ДТМ хатоси учун абитуриент жавоб бермаслиги керак.

Ва энг қизиғи, худди ўша савол қайси абитуриентларга тушган бўлса, ўшаларнинг барчасига балл берилган. Ҳаммасини бўяган бўлса ҳам, очиқ қолдирган бўлса ҳам, қайсидир битта вариантни белгилаган бўлса ҳам, фарқи йўқ, ўша хато саволга ҳаммага балл берилган.

Ҳурматли абитуриентлар. Жавобни бўш қолдирса ёки ҳамма вариантни белгиласа, балл берилар экан, деган маслаҳатларга ишониб юрманг. Бунақа эмаслигини интернетда тарқаган расмлардан ҳам кўрса бўлади. 60та бўш қолдирилган катакдан фақат биттасига, техник нуқсони бор саволгагина балл берилган. Шунинг учун бунақа қинғир усулларга эмас, ўз билимингизга ишонинг
», – деб ёзади блогер Хушнудбек Худойбердиев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 2
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 22
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 12
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 98
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 35
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 1
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 10
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 21
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 37
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 12
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 144
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 97
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 35
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 193
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 48
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 74
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 154
  • Бўлимлар