«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 02:53
ЎЗO‘Z

Адлия вазирлиги: 11 мингта ер участкалари аукцион савдоларига жойлаштирилди

03 сен, 20:18 2 522 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия вазирлиги: 11 мингта ер участкалари аукцион савдоларига жойлаштирилди Юртимиз иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ҳамда ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш мақсадида охирги йилларда ўнга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Жумладан Президентимизнинг 2019 йил август ойидаги тегишли Фармон ва қарорларига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали бериладиган бўлди.

Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида жорий йил 3 сентябрь куни “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомиллари ” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилди

Мулоқотда Адлия вазирлигининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси ходимлари иштирок этиб, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштириш, онлайн аукционда жисмоний ва юридик шахсларнинг иштирок этиш шартлари ва тартиби бўйича тушунтириш беришди.

Жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилиши, ер участкасини танлаш материаллари бўйича келишиш ва хулосалар бериш фақат “YERELEKTRON” ААТ орқали амалга оширилиши, аукцион натижалари тўғрисидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, ушбу ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукцион ғолиби номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбиркорларга ҳозирда онлайн-аукцион иштирокчисига айланиш тартиби жуда осон бўлиб, бунинг учун
www.e-auksion.uz сайтидан рўйхатдан ўтиши, ўзларини қизиқтирган объектни (ЛОТ) танлаши ва ариза бериши, сўнгра тўловларни тижорат банклари ёки электрон тўлов тизимлари (Payme, Click ва бошқалар) орқали амалга ошириб, реал вақт режимида онлайн-аукционда иштирок этиш имкониятига эга бўлиши эслатиб ўтилди.

Маълумот учун: Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра республика бўйича 10.908 та ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 4.009 таси сотилган ҳамда 6.899 таси аукцион жараёнида муҳокамада.

Мулоқот давомида фуқароларнинг аукционда иштирок этиш тартиби ва шартлари, аукционда ютиб олинган ер участкасининг қийматини тўлаш ва мавзуга оид бошқа саволларига вазирлик ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти ўрганиш талаб этганлиги учун алоҳида назоратга олинди ва жойига чиқиб ўрганиш учун ҳудудий адлия органларига юборилди Мурожаатларнинг натижаси бўйича ОАВ орқали маълум қилинади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 52
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 283
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 90
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 100
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар