«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 08:40
ЎЗO‘Z

Хитой Ўзбекистонга коронавирус вакцинаси синовларида қатнашишни таклиф этмоқда

03 сен, 18:04 2 049 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой Ўзбекистонга коронавирус вакцинаси синовларида қатнашишни таклиф этмоқда Ўзбекистон ва Хитой COVID-19 вакцинаси устидаги клиник синовларни ўтказиш бўйича ҳамкорлик масаласини муҳокама қилмоқда. Синов муваффақиятли ўтса, ўзбекистонликларни коронавирусга қарши эмлаш учун ушбу вакцинадан фойдаланилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон томонидан Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Хитой томонидан Фанлар академияси, Халқаро фан ташкилотлари альянси ҳамда «Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical» компанияси вакиллари ўртасида видео-конференц мулоқот бўлиб ўтди.

Йиғилишга Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Халқаро фан ташкилотлари альянси ижрочи директори Чингуа Као (Jinghua Сao) раислик қилди.

Музокарада Хитой ФА ва «Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical» томонидан ишлаб чиқарилаётган COVID-19 вакцинаси синовларини Ўзбекистонда ҳамкорликда олиб бориш масаласи муҳокама қилинди.

«Клиник синовлардан ўтказиш учун таклиф этилган янги вакцина рекомбинант оқсил технологиясига асосан коронавируснинг рецептор боғловчи оқсили домени бўлагини икки марта такрорлаш (димеризация) натижасида яратилган. Рецептор боғловчи домен барча турдаги короновирусларда ўхшаш бўлгани учун бу вакцина MERS, SARS ва COVID-19 вируслари учун универсал таъсирга эга. Бу вакцина Хитой давлат фармакопиясининг талабларига қатъий мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган ва хавфсизликнинг юқори даражаси билан ажралиб туриши маълум қилинди», – дейилади Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарида.

Таъкидланишича, вакцинани олиш технологияси 6 августда нуфузли «Cell» журналида чоп этилган.

«Ушбу вакцина клиник тадқиқотлар учун Хитой Миллий тиббиёт маҳсулотлар администрацияси томонидан жорий йил 20 июнида тасдиқланган ва жаҳонда коронавирус инфекциясига қарши учинчи вакцина ҳисобланади.

Инсонлар ўртасида биринчи ва иккинчи фаза синов вакцинацияси муваффақиятли ўтказилган ва иккинчи фаза синовларининг якунланиши октябрь ойида бўлиши кутилмоқда. Янги вакцина учун клиник синовнинг учинчи фазаси 2020 йилнинг тўртинчи чорагида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Хитой томони клиник синовларнинг учинчи босқичи бир қатор мамлакатларда параллель равишда ўтказилиши режалаштирилганини айтиб, Ўзбекистонда ҳам кўнгиллилар ўртасида ушбу синов жараёнларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш истагида эканликларни билдирди.

Шунингдек, вакцина синовларининг 3-босқичини Узоқ Шарқ ва Араб мамлакатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам ўтказиш эҳтимоли ҳақида ҳам сўз борди. Агар вакцина синовлардан муваффақиятли ўтса, синов натижалари асосида ушбу вакцинани Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида фойдаланиш мумкинлиги қайд этилди
», – дейилади хабарда.

Расмий пресс-релизга кўра, томонлар ўртасида синов ўтказиш бўйича молиявий харажатлар ва синов жараёнларининг муддатлари муҳокама этилган.

«Музокаралар натижаларига кўра, Ўзбекистон томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институти ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази илмий-тадқиқот марказларида тест синовларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилишига келишилди. Хитой томони 3-фаза синовларини ўтказишда ҳам методик, ҳам молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди. Учрашув сўнгида Ўзбекистон томонидан хитойлик ҳамкорларнинг таклифлари кўриб чиқилиб, якуний хулоса берилишига келишиб олинди», – дея якунланган вазирлик ахбороти.

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга вакцина харид қилиш ва аҳоли вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 25
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 43
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 65
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 111
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 52
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 36
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 140
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 25
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 127
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 47
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 39
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 130
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 124
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 43
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 95
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 65
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 66
  • Бўлимлар