«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 07:44
ЎЗO‘Z

Хоразмда «бола пули» тайинлаш эвазига 400 минг сўм талаб қилган маҳалла раиси қўлга олинди

31 авг, 09:30 2 907 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмда «бола пули» тайинлаш эвазига 400 минг сўм талаб қилган маҳалла раиси қўлга олинди Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги маҳалла раисларидан бири фуқаронинг икки ёшга тўлмаган фарзандига нафақа тайинлаш учун 400 минг сўм пора талаб қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, Гурлан туманидаги маҳаллаларнинг бирида раислик қилувчи 58 ёшли Н.А. МФЙга мурожаат қилиб, икки ёшга тўлмаган фарзандига нафақа тайинланишини сўраган А.Б.га ишини битказиш учун 400 минг сўм бериши лозимлигини айтган.

Фуқаро ўзи моддий ёрдамга муҳтожлигини айтиб, раисдан ёрдам сўраган. Раис эса хизмати нархини белгилаб, иши битиши учун талабни бажаришига тўғри келишини билдирган.

Фуқаронинг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбирда МФЙнинг 58 ёшли оқсоқоли талаб қилинган пулнинг 350 минг сўмини пора тариқасида олаётган пайтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 43
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 206
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар