«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:06
ЎЗO‘Z

Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни Ўзбекистонда олиш имконияти яратилиши мумкин

21 авг, 10:23 2 392 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни Ўзбекистонда олиш имконияти яратилиши мумкин Ўзбекистонлик мигрантларнинг Россияга борганда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олиш жараёни Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ўзида ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилган.

«Айни вақтда Россия Ички ишлар вазирлиги билан ўтказилаётган музокараларда Россиядаги патент бериш жараёнини Ўзбекистон ҳудудида ўтказиш бўйича муҳокамалар қиляпмиз. Эртага яна бир видеоанжуман қиламиз, яқин кунларда Россияга бориб яна бир бор музокара ўтказамиз. Россия Ички ишлар вазирлигининг паспорт ва виза хизмати Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигимизда ваколатхона очмоқчи. Очилса, фуқаролар патентни шу ернинг ўзида олиб кетиши мумкин», — дейди Муҳитдинов.

Мигрантларнинг Россияга борганда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишига баъзан 25-30 кунлаб муддат кетиши каби ҳолатларини инобатга олган ҳолда ҳозирда Ўзбекистоннинг ўзида «Рус тили қонунчилиги ва тарихи» тестини топшириш тизими яратилгани қайд этилди. Тестдан ўта олмаган фуқаро пул тўламайди. Тестдан ўтган фуқаролар «Россия Халқлар дўстлиги университети» сертификатини олиб, Россияда патентга мурожаат қилади. Патентга ариза бериш, расмга тушиш, паспортни нотариал таржима қилиш, суғурта полиси олиш кабиларни Ўзбекистонда амалга ошириш имконияти бор.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида хорижий меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлаш учун янги тизим яратилиши айтилган эди. Шунингдек, Олий Мажлис Сенати 7 август куни бўлиб ўтган олтинчи ялпи мажлисида Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 39
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 388
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар