«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:29
ЎЗO‘Z

Саримсоқ бартараф этадиган 4 хасталик

21 авг, 07:06 5 038 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саримсоқ бартараф этадиган 4 хасталик Фото: «Домашний очаг»
Саримсоқ пиёз – соғлик учун энг фойдали сабзавотдир. Ҳар қандай таомга ўзгача таъм беради. Бундан ташқари, шамоллашнинг олдини олади. Шунингдек, саримсоқ пиёзнинг бир неча касалликларни енгишда энг самарали табиий восита эканлиги ҳақида «Домашний очаг» қизиқарли материал тайёрлади.

Юқори холестерин
Саримсоқ таркибида кучли аллицин антиоксиданти мавжуд. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саримсоқ пиёзни мунтазам истеъмол қилиш қондаги холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, қон босими ва қондаги шакар миқдорини бир меъёрда сақлайди.

Кариес ва милк касалликлари
Саримсоқнинг ҳиди сабаб уни кўпчилик хоҳламайди. Аммо унинг таркибидаги кучли антибактериал хусусият тишга юқадиган бактерияларга қарши курашишга ёрдам беради. Турли тиш ва милк касалликларининг олдини олади. Бир икки дона саримсоқни майдалаб, илиқ сувга қўшиб, ҳосил бўлган экстракт билан оғиз чайилади. Буни кечқурун ухлашдан олдин қилиш керак.

Экзема ва замбуруғ инфекцияси
Саримсоқ нафақат антибактериал, балки экзема ва микоз инфекциясига қарши курашда ҳам самарали хусусиятга эга. Тўғралган саримсоқни сув билан суюлтириб, (куйган тери учун бўлмайди) зарарланган жойга суртса, тузалишга анча ёрдам беради.

Соч тўкилиши
Сочлар соғлиги ва мустаҳкамлиги учун пиёз шарбатининг фойдалари ҳақида кўпчилик билади. Аммо унинг «қариндоши» саримсоқ ундан кўра яхшироқ натижа кўрсатади. Соч тўкилишининг олдини олиш ва ҳатто даволаш учун саримсоқ экстракти соч илдизларига суртилади. Шунингдек, соч учун ишлатиладиган ёғга озгина майдаланган саримсоқ қўшиш ва бошни массаж қилиш ҳам соч, ҳам мия учун жуда фойдалидир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 252
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 82
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар