«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 01:28
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда карантин яна жорий қилиниши мумкинми?

15 авг, 18:00 4 887 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда карантин яна жорий қилиниши мумкинми? Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова Ўзбекистонда карантин яна жорий қилиниши мумкинми, деган саволга жавоб берди.

«10 июлдан бошлаб жорий қилинган қатъий карантин республикада коронавирус тарқалишини нисбатан жиловлаш имконини берди. 15 августдан бошлаб мамлакатда карантин чекловлари енгиллаштирилди. Бу иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда барқарор фаолиятни таъминлаш, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини енгиллатиш учун зарур эди. Карантин чекловларини енгиллатиш у бекор қилинганини англатмайди.

Шу кунларда Республика махсус комиссияси юқорида таъкидланган қоидаларга риоя қилмаслик касаллик сонининг такрор ошишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу эса ўз навбатида қатъий карантин чекловларини қайта жорий этишга сабаб бўлиши мумкин
», деди у АОКА штабидаги брифингда.

Штаб аъзоси вирусдан ҳимояланиш учун риоя қилиш зарур бўлган чораларни эслатиб ўтди.

«Коронавирус инфекцияси эпидемиясининг олдини олиш мақсадида республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни индивидуал ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишда давом этишга чақиради. Хусусан, жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш талаб этилади», деди Абдусаматова.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 18
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 21
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 19
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 92
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 140
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 0
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 4
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 6
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 28
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 56
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 48
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 72
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 34
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 75
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 52
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 18
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 47
  • Бўлимлар