«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 05:32
ЎЗO‘Z

Маҳаллий депутатлар Андижон прокуроридан «гапига жавоб бериш»ни талаб қилмоқда

11 авг, 23:01 4 812 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маҳаллий депутатлар Андижон прокуроридан «гапига жавоб бериш»ни талаб қилмоқда Фото: «Legalaid2020.ru»
Андижонда шаҳар прокурори ва маҳаллий депутатлар ўртасидан «оламушук» ўтди. Бунга прокурорнинг депутатлар ҳақида ўйламай айтган бир оғиз гапи сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Гап шундаки, шу йилнинг 3 август куни Андижон шаҳар ҳокимлигида «Ҳафта давомида бажарилиши зарур бўлган масалалар» бўйича йиғилиш ўтказилди. https://t.me/Djiyanov/242 Унда сектор, ташкилот раҳбарлари ҳамда шаҳар Кенгаш депутатлари қатнашди.

Мазкур йиғилишда Андижон шаҳар прокурори Қ.Асқаров пандемия пайтида шаҳар Кенгашининг айрим депутатлари шаҳарда ташкил этилган постларда, озиқ-овқат дўконлари ҳамда дорихоналарни ўрганиш давомида тамагирлик қилаётгани ҳақида гапирворди. Лекин айнан қайси депутат, қачон, қандай усулда тамагирлик қилаётганлиги очиқланмаган.

Бугун (11 август) халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг «Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия»сининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ушбу масала атрофлича муҳокама қилиниб, прокурорнинг таънаси депутатларнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз деб баҳоланди.

Халқ вакиллари Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонуни 10-моддасига таяниб, ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланиши, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинишини айтиб, прокурордан айтган гапига жавоб беришини талаб қилишмоқда.

Деярли учрамайдиган бундай воқелик бўйича «Xabar.uz» Бош прокуратура билан боғланди. Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов вазиятдан бохабарлигини айтиб, мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси ҳамда Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши аъзоларидан иборат гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари бошлаб юборилганини билдирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 30
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 92
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар