«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 01:17
ЎЗO‘Z

Автомашинани суғуртаси йўқлиги учун ушлаб туриш амалиёти бекор қилиниши мумкин

08 авг, 20:16 2 934 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомашинани суғуртаси йўқлиги учун ушлаб туриш амалиёти бекор қилиниши мумкин Мажбурий суғуртаси йўқлиги ёки ҳайдовчи томонидан ЙПХ инспекторига тақдим этилмагани учун автотранспорт воситасини ушлаб туриш амалиёти бекор қилиниши мумкин.

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Ашматов ўз фейсбук саҳифасида маълум қилишича, бу борадаги таклиф «Менинг фикрим» веб-порталида 10 мингдан ортиқ овоз йиққан.

«Қонунчилигимизда хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги белгиланган. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

Автомобил ҳам хусусий мулк. Ундан махрум қилиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибида амалга оширилиши лозим.

Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси автомашинани жарима майдонига олиб кириш билан боғлиқ «Mening fikrim» веб-порталига келиб тушган мурожаат ва ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган муаммоларни ўрганди.

Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки унинг эгаси томонидан ЙПХ ходимига тақдим этилмаган ҳолларда транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиёти белгиланган.

Биз бу борада хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳам ўрганиб чиқмоқдамиз. Хусусан, АҚШнинг Шимолий Каролина, Виржиния, Миссисипи штатларида, Германия, Англия, Италия, Франция, Россия Федерациясида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полислари бўлмаса, маъмурий жарималар белгиланган.

Демак, хорижий тажрибада фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полислари бўлмаса, маъмурий жарима белгилаш билан фуқароларнинг мулкка бўлган ҳуқуқи кафолатланаётганлигини кўриш мумкин.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, транспорт воситаси жисмоний шахснинг шахсий мулки ҳисобланиб, уни олиб қўйиш ёки вақтинча ушлаб туриш мулкдорнинг мулкига бўлган ҳуқуқини чеклашга киради. Шу сабабли фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полислари йўқ бўлса ёки тақдим этилмаса, транспорт воситасини жарима майдонига олиб кириш талабини бекор қилиб, жойнинг ўзида жарима белгилаш амалиётини жорий қилишнинг айни вақти
», – деб ёзган депутат.

Фарҳод Ашматовга кўра, ҳозирда таклиф юзасидан мутахассислар билан ўрганишлар давом этмоқда ва тез кунларда тегишли қонун қабул қилиниши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 250
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 87
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 95
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 0
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Бўлимлар