«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:25
ЎЗO‘Z

Германиялик экспертлар коронавирусга қарши курашда ҳамкорлик қилиш учун Ўзбекистонга келмоқда

08 авг, 16:19 2 127 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Германиялик экспертлар коронавирусга қарши курашда ҳамкорлик қилиш учун Ўзбекистонга келмоқда Фото: Reuters
Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси Роберт Кох институти раҳбарияти билан биргаликда коронавирусга қарши курашишда ҳамкорликни муҳокама қилди. Институт экспертлари Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда элчихона матбуот котиби.

Роберт Кох институти Германия ҳукумати ва давлат соғлиқни сақлаш идоралари учун асосий маслаҳат маркази ҳисобланиб, юқумли касалликларни олдини олиш ва назорат қилишда, шунингдек, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимидаги узоқ муддатли тенденцияларни таҳлил қилишда муҳим роль ўйнайди.

Турли хил бактериал ва вирусли касалликлар бўйича миллий маълумот маркази ва лабораториялар ҳам мазкур институтда жойлашган. Бу ерда фаолият олиб бораётган 1300дан ортиқ олимлар ва экспертлар минтақавий эпидемияларни текшириш ва зарур чоралар белгилашда масъул бўлиб, тегишли ҳукумат идоралари билан биргаликда фавқулодда вазиятлар режасини ишлаб чиқади. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) ҳамда Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази (ECDC) билан яқин ҳамкорликда ишлайди, кўплаб халқаро лойиҳаларини мувофиқлаштириб боради.

COVID-19 бошлангандан бери миллий ва халқаро даражада инқирозга қарши чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаб, коронавирус авж олишини таҳлил этиш, баҳолаш ва унга қарши стратегияларни ишлаб чиқишда кўмак бериб келмоқда.

Муҳокама давомида янги коронавирус инфекциясига қарши курашда халқаро тажриба ва малакали мутахассисларга эҳтиёж борлиги сабабли Робет Кох институти етакчи экспертлари ва тажрибали врачлардан иборат гуруҳнинг Ўзбекистонга кўмаклашиш учун юбориш имкониятини кўриб чиқиш сўралди.

Роберт Кох институти Халқаро соғлиқни сақлаш маркази раҳбари А.Янсен дунё бўйлаб кенг тарқалган COVID-2019 инфекциясига қарши курашда халқаро ҳамжамиятнинг янада жипслашиши лозимлиги, вазият шуни тақозо этаётгани, жумладан Германия ҳам ёлғиз ўзи уни енга олмаслиги, фақатгина халқаро ҳамжамиятнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билангина кўзланган натижага эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Институтнинг халқаро миссиялари одатда Германиянинг йирик шифохонаси Шарите клиникаси билан биргаликда ташкил этилишини айтиб, Ўзбекистонга экспертлар гуруҳи сафарини икки босқичда ташкил этиш мумкинлигини билдирди.

Дастлабки босқичда Роберт Кох институти ҳамда Шарите клиникасининг 7-8 нафардан иборат эксперт ва врачларидан иборат гуруҳ жорий йил август ойи ўрталарида Ўзбекистонга ташриф буюришади. Улар республика пойтахти ва вилоятларда ташкил этилган коронавирусга қарши кураш штаблари, тиббий марказ ва муассасаларга амалий кўмак беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар