«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:01
ЎЗO‘Z

Хоразмдаги “самосуд” юзасидан маълумот берилди

04 авг, 16:04 3 446 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмдаги “самосуд” юзасидан маълумот берилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ижтимоий тармоқларда “Хоразм вилояти Гурлан туманида “самосуд” номи остида тарқалган видеоёзув бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 июль куни соат тахминан 12:00 ларда 26 ёшли И.О. ўзининг таниши 20 ёшли Ю.Т. (аёл) билан учрашган вақтида, ушбу ҳолатни И.О.нинг турмуш ўртоғи 24 ёшли М.С.(аёл)нинг дугоналари кўриб қолиб, телефон орқали бу ҳақда М.С.га хабар бериб, уни чақиришган ҳамда фуқаро Ю.Т.(аёл)ни ушлаб олиб, турли хил уятли сўзлар билан хақорат қилиб жанжал қилишган ва М.С.(аёл) фуқаро Ю.Т.(аёл)ни танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган.

Ушбу жанжал вақтида М.С.нинг дугоналаридан бири ўзининг уяли телефон аппарати орқали видеотасвирга олиб, кейинчалик мазкур видеолавҳани “telegram” мессенжери орқали ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Шу ўринда, фуқароларимиздан юқоридаги каби ҳолатларда ўзбошимчалик билан ҳаракат қилиб, хато қилганларни ўзлари жазолашга уринмасликларини, белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишларини сўраймиз. Бундан ташқари, бу каби ҳолатлар тасвирланган видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатаётган фуқароларимизга эслатма:
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1891-моддаси ва Жиноят кодексининг 1301-моддаларида кўрсатилган “Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш” каби маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради
", дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 194
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 53
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 67
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 63
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар