«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:27
ЎЗO‘Z

Ёқтирган қизи учун йигит қўлини қонга ботирди

04 авг, 14:08 3 949 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёқтирган қизи учун йигит қўлини қонга ботирди Андижон вилоятида 18 ёшли О.Н. ўзининг яхши кўрган қизига гап отганлиги учун 30 ёшли Ж.Ў.ни уриб ўлдирди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, ҳодиса 2020 йилнинг 25 июль куни соат 22:30 да Асака тумани Қипчоқ МФЙ ҳудудида содир бўлади. О.Н. қўлида бўлган темир бўлаги билан Ж.Ў. нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказади. Натижада Ж.Ў. оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида О.Н. томонидан Ж.Ў.га тан жароҳати етказилган бир дона темир бўлаги ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича О.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ж.Ў. жорий йилнинг 27 июль куни шифохонада вафот этган.

Жиноят иши ЖКнинг 104-моддаси 1-қисмидан 104-моддаси 3-қисми «д» бандига (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 252
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 82
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар