«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 10:06
ЎЗO‘Z

"Коронавирус билан ишлаётган барча шифокорларга "Тиббиёт психологияси" ва "Асаб ва руҳият" китоблари ўта зарур"

02 авг, 16:26 5 025 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Коронавирус билан ишлаётган барча шифокорларга "Тиббиёт психологияси" ва "Асаб ва руҳият" китоблари ўта зарур" Бугунги кунда юртимизда коронавирусга қарши курашда врачларимизни, ҳамшираларимизни, коронавирусга чалинган беморларни, коронавирусдан тузалиб чиққан фуқароларимизни турли хил саволлар қийнамоқда.

Шунинг учун Тиббиёт фанлари доктори профессор Зарифбой Ибодуллаев бу каби саволларга жавобларни "Тиббиёт психологияси" ва "Асаб ва руҳият" деб номланган китобларидан топишлари мумкинлигини айтиб ушбу китобларни зудлик билан шифохоналарга тарқатиш зарурлигини Соғликни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ва Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаевга ўз видеомурожаатида билдирган. Профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг мазкур видеомурожаати матнини сизга ҳавола қиламиз.

- "Ассалому алайкум мен тиббий психолог Зарифбой Ибодуллаев бўламан. Бугунги мурожаатим ССВ вазири Бекзод Мусаев ва Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаевга. Ҳаммангизга маълумки жуда кўп шифохоналар коронавирус билан даволанаётган беморлар учун ажратилди. Жуда кўп беморларга ҳозирги кунда тиббий психологик ёрдам керак. Биз “Тиббиёт психологияси” деб номланган китобни тайёрлаган эдик. Бу салкам 500 бетлик дарслик. Афсуски, бу дарсликни катта қисми ҳозир “Заминнашр” нашриётида ётипти.

Бу дарсликни фақат Самарқанд тиббиёт институти 300 дона харид қилиб олди. Қолган тиббиёт институтларининг биронтаси бу китобни харид қилмади. Бу китобга талаб шу қадар кўпайиб кетдики, мен охир оқибат унинг электрон вариантини биринчи карантин давридаёқ интернетга қўйишга мажбур бўлдим. Ҳали бу китобни сотиш орқасидан “Заминнашр” нашриёти ҳам мен ҳам ҳозирги бозор иқтисодиёти нуқтаи назаридан оладиган бўлсак фойда кўрмадик. Лекин савоб учун унинг электрон вариантини интернетга қўйиб юбордик.

Иккинчи карантин даврида менга ўзим ўқитган талабалар, ёш врачлар “Устоз шу китобингиз биз учун жуда зарур” деб илтимос қилишяпти, лекин уларнинг кўпчилиги бу китобни харид қилиб олишга қурби йўқ. Бу китоб 3000 дона “Заминнашр” нашриётида ётипти. Ҳатто ўзим ишлаётган Тошкент тиббиёт академияси ҳам Ғазначилик ҳали бизга пул ажратмади деб бу китобни харид қилгани йўқ. Нима учун мен Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳам илтимос қилганимни сабаби Самарқанд тиббиёт институтидан бошқа биронта ҳам тиббиёт институтлари ҳали бу китобни харид қилгани йўқ.

Ҳозир коронавирус билан боғлик невроз, депрессия, фобия ва психоматик бузилишлар жуда кўпайиб кетди. Бу китобда юқоридаги ҳолатларда қандай қилиб ёрдам кўрсатиш жуда содда, оддий қилиб ёзилган. Бу китоб фақат невропотолог, тиббий психолог, психиатрларга эмас, коронавирус билан ишлаётган жуда кўп врачларга керак бўлиб турибди. Бу китобни ҳозирги кунда камида 10000 нусхада босиб зудлик билан коронавирус билан ишлаётган врачларга тарқатиш керак. Негаки бугунми, эртами коронавирус кетади, лекин ўзидан жуда катта асоратларни: невроз, депрессия, фобия, психоматик ўзгаришларни қолдириб кетяпти.

Шунинг учун мен Соғлиқни сақлаш вазирига ҳам илтимос қиляпман, Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳам илтимос қиляпман, балки бошқа ҳомийлар ҳам қўшилишиб “Заминнашр” нашриётида чанг босиб ётган ушбу китобни зудлик билан барча шифохоналарга тарқатилишини таъминлаш керак .
Шу билан бирга 3000 та “Асаб ва руҳият” деб номланувчи китобимиз ҳам ётипти. Бу китобда “Тиббиёт психологияси” китобида келтирилган маълумотлар оддий ва содда қилиб берилган. Бу китобдан беморлар ҳам ҳамширалар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Менга келаётган телефон қўнғироқларидан маълумки, нега мен Сизларга мурожаат билан чиқишга мажбур бўлаётганлигимнинг сабаби шуки ҳозирги кунда жуда зарур бўлаяпти бу қўлланма, чунки бирорта ўзбек врачини қўлида йўқ бу қўлланма. Улар “қўрқманг, ваҳимага тушманг” деб фақатгина беморларни тинчлантириш билан овора бўлишмоқда.

Ҳозирги оғир кунларда минглаб врачларимизга, минглаб ҳамшираларимизга жуда ҳам зарур бўлган ушбу қимматли китоблар нега нашриётда чанг босиб ётиши керак? Шунинг учун мен илтимос қилиб қоламан ушбу китобларни зудлик билан нашриётдан олиб барча врачларимизга тарқатилишини таъминлаш керак, савоб ҳам бўлади.

Мен олдин айтганимдек ўзимнинг гонораримдан ҳам воз кечиб уни шогирдларимга тарқатиб юбордим. Агар институтларни харид қилишга пули бўлмаса, ҳақиқатдан ҳам Ғазначилик иш ҳақидан бошқа харажатлар учун маблағ ажратмаса уларга ҳам бир йўлини қилиб тарқатилишини таъминлаш керак. Бусиз жуда қийин бўлади, чунки бугунги кунда тиббий психологик ёрдам кўрсатиш учун зарур биронта ҳам тиббий адабиёт йўқ
", - дейди профессор Зарифбой Ибодуллаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 347
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Бўлимлар