«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 15:37
ЎЗO‘Z

«У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди». Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди

01 авг, 17:21 3 020 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди». Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов 2020 йил 31 июль куни вафот этди. Марҳум Нукус шаҳридаги «Шорша баба» қабристонига дафн этилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни бу ерга ташриф буюриб, Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

- Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзибирчилигини қадрларди. Қорақалпоғистонни ривожлантириш, одамларнинг бирини икки қилиш бўйича кўп ишларни бошлаган эдик. Энди бу ишларни, режаларимизни дўстлари билан бирга албатта давом эттирамиз, - деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов дафн этилган қабристон обод қилинишини таъкидлади.

- Бу ерни Қорақалпоғистонга келганлар эҳтиром билан зиёрат қиладиган масканга айлантирамиз. Шундай ватанпарвар инсонларнинг ҳурматини жойига қўйсак, халқимизга, ёшларимизга намуна бўлади, - дея президентнинг сўзларини келтирмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 1
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 0
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 49
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 33
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 146
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 89
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 0
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 0
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 1
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 0
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 21
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 43
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 29
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 149
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 49
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 125
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 137
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 49
  • Бўлимлар