«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 04:31
ЎЗO‘Z

Беҳзод Мусаев: "Ҳар 100 нафар беморга бир нафар нуфузли тиббиёт ходими бириктирилади"

30 июл, 13:21 2 205 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Беҳзод Мусаев: "Ҳар 100 нафар беморга бир нафар нуфузли тиббиёт ходими бириктирилади" Бош вазир ўринбосари, республика махсус комиссияси аъзоси Беҳзод Мусаев «Ўзбекистон 24»га берган интервьюсида қатъий карантин даврида тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш, уларнинг сонини кўпайтириш ва аҳолига тезлик билан тиббий хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қилди.

Беҳзод Мусаев Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлари шифохонаси ҳақида тўхталиб ўтиб, комплекс коронавирусга чалинган ва стационар шароитда даволанишга муҳтож беморларни даволашга ихтисослашишини маълум қилди.

«Зангиота комплексида жами 3500 беморни даволаш учун зудлик билан шароит яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ерда беморлар кислород билан етарлича таъминланади, ҳар 100 беморга ўзларининг даволовчи шифокоридан ташқари тиббиёт соҳасида юқори малакага эга бўлган бир нафар шифокор бириктирилади. Улар тиббиёт фанлари докторлари, фан номзодлари ректор ва проректорлар бўлиши мумкин.

Бу тажриба нафақат Зангиота комплексида, балки республиканинг барча ҳудудларидаги коронавирус шифохоналарида татбиқ этилади, яъни даволанаётган ҳар 100 нафар беморга бир нафар нуфузли тиббиёт ходими бириктирилади», деди у.

Бош вазир ўринбосари Зангиота комплексида ҳаво алмашиш тизими тўғри йўлга қўйилгани учун 14 кунлик хизмат давомида бирор тиббиёт ходими коронавирус билан зарарланмаганини маълум қилди.

Шунингдек, махсус комиссия аъзоси жорий йилги Қурбон ҳайити байрамининг карантин чекловларига амал қилган ҳолда нишонланиши лозимлигини таъкидлади.

«Урф-одатларимизга кўра, ҳайит байрамида қариндошларни йўқлаш, турли йиғинлар ўтказиш, маъракалар ўтказиш амаллари бажарилади. Лекин ҳозир бу каби тадбирлардан чекланиб туришни тавсия қилмоқдамиз.

Сабаби, бир томондан карантин кучайтирилиб, давлат халқига ёрдам бериш учун тиббиёт муассасалари ва тиббиёт ходимларини кўпайтираётган бир пайтда касаллар сони кўпайиб кетадиган бўлса, ҳеч қандай тиббиёт муассасаси уларни даволаш имконига эга бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам бу йилги Қурбон ҳайитини оилавий нишонлаш тавсия этилмоқда», деди махсус комиссия аъзоси.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 37
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 199
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар