«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 17:43
ЎЗO‘Z

Қашқадарёлик синчков ҳайдовчи ЙПХ инспекторини жарима тўлашга мажбур қилди

29 июл, 23:30 4 735 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёлик синчков ҳайдовчи ЙПХ инспекторини жарима тўлашга мажбур қилди Фото: Мақсуд Музаффаров
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида синчков ҳайдовчи ЙПХ инспекторини жарима тўлашга мажбур қилди, дея хабар берди «Дарё» нашри.

Маълум бўлишича, 2020 йил 14 июль куни Қамаши туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Баҳодир Эргашев шахсий автомобилини тўхташни тақиқловчи 3.27 йўл белгиси бор жойда қолдирган. Буни кўрган бошқа ҳайдовчи эса автомобиль тақиқловчи белги ўрнатилган жойда турганини тасвирга олиб, интернетга жойлаган.

pic.twitter.com/ohXT43nbEB

— Shukhrat (@bankir2102) July 29, 2020

«ЙПХ инспектори Қамаши туманида хизмат олиб бораётган пайтда ҳайдовчилардан қоидани бузмасликни сўраётганди. Ва қоидабузарликлар учун жарима ёзаётганди. Ҳолбуки, ўша пайтда ўзининг шахсий автомобили тўхташни тақиқловчи белги таъсирида қолдирилганди. Мен эса ЙПХ инспекторининг ўзи ҳам йўл қоидасини бузганини кўрсатиш учун унинг автомобилини тасвирга олдим», — дейди видео муаллифи, қашқадарёлик блогер Мақсуд Музаффаров.

Блогер Мақсуд Музаффаров ЙПХ инспекторининг қоидабузарлигини тасвирга олиб, видеони Telegram каналида жойлайди. Мазкур видеога эътибор қаратган Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати эса ЙПХ инспектори жаримага тортилганини маълум қилди.

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати
«2020 йилнинг 28 июль куни ижтимоий тармоқда Nexia русумли, 70 J 989 ОА давлат рақам белгили шахсий транспорт воситаси 3.27 — ‘Тўхташ тақиқланган’ йўл белгиси таъсир доирасида қолдириб кетилгани тасвирланган ва ушбу автомобиль ЙПХ ходимига тегишли эканлиги айтилган видеолавҳа тарқалди. Видеолавҳа ўрганилди. Nexia ҳайдовчиси Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ катта инспектори Б.Эргашевга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди», — дейилади ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима ёзилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 252
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 43
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Бўлимлар