«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:42
ЎЗO‘Z

ДХХ каттта миқдордаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилди

29 июл, 10:54 2 335 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ каттта миқдордаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилди ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани Хонобод МФЙ Ширинбулоқ аҳоли яшаш масканида ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида маҳаллий фуқаро 1988 й.т. “Ш.А.”10 кг 130 гр. “опий” ва 19 кг 74 гр. “гашиш” моддаси билан ушланди.

Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик моддасини унга тожикистонлик таниши Ўзбекистон - Тожикистон ўртасидаги чегара сим тўсиқлари остидан ўтказиб берган. Муқаддам судланган “Ш.А.” ушбу оғуни Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган.

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бўстон тумани ҳудудидаги ЙПХ масканида «Андижон-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Cobalt» русумли автомашина тўхтатилиб текширилди. Натижада, машинада йўловчи сифатида кетаётган 1983 йилда Пахтаобод туманида туғилган “С.Ю.”га тегишли бўлган целлофан пакет ичидан 1 кг 446 гр. “гашиш” моддаси топилди.

Аниқланишича, “С.Ю.” гиёҳванд моддани Қирғизистон Республикасининг Қора-суу шаҳрида яшовчи “Азиз” исмли шахсдан олиб, айланма йўллар орқали Андижон вилояти ҳудудига олиб ўтган ва сотиш мақсадида Тошкент шаҳрига кетаётган бўлган.
1988 йилда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган “О.Қ.” мазкур туманнинг Олтинсой маҳалласидан ўтган чегара симтўсиқлари устидан қирғизистонлик шахслар ўтказиб берган 978 гр. «гашиш» моддасини қабул қилиб олиб, ҳаракатланаётган вақтида ушланди.

“Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг Андижон вилояти Хўжаобод туман бўлими раиси 1969 й.т. “Ш.С.” ва 1992 й.т. “А.Ў.” мазкур туманнинг Манак қишлоғининг Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳри Суратош қишлоғи билан чегарадош ҳудудидаги чегара симтўсиқлари орқали қирғизистонлик шахсдан 971 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддасини қабул қилиб олиб, чегараолди ҳудудда ҳаракатланаётган вақтларида ДХХ ЧҚ ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 10 кг 130 гр. “опий” ва 22 кг 469 гр. “гашиш” гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Тошкентда шамол сабаб дарахт Tracker устига қулади 18 мая, 18:53 98
  • Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш янада мустаҳкамланади 18 мая, 17:56 54
  • “Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади 18 мая, 15:36 144
  • Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади 18 мая, 14:19 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 147
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 157
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 197
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар