«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 14:59
ЎЗO‘Z

ЖССТ самарасиз деб топган дори Ўзбекистонда қўлланаётганига изоҳ берилди

19 июл, 17:05 2 963 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЖССТ самарасиз деб топган дори Ўзбекистонда қўлланаётганига изоҳ берилди Фото: AFP
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева ЖССТ томонидан самарасиз деб топилган «Гидроксихлорохин» препарати Ўзбекистонда коронавирусдан уйида даволанаётган беморларни даволаш учун қўлланаётгани ҳақидаги мунозаралар юзасидан изоҳ берди.

«2020 йил февраль ойида француз олимлари янги коронавирусга қарши иккита мавжуд дори препаратлари: гидроксихлорин ва азитромициннинг комбинациясидан фойдаланишнинг клиник тажрибаси муваффақиятли натижаси тўғрисида маълум қилишди.

Француз олимлари гидроксихлорохин препаратини алоҳида ва антибиотик таъсирга эга азитромицин билан бирга COVID-19’ни даволаш учун биринчи марта клиник тажрибадан ўтказишди. Даволашнинг бешинчи кунида барча беморларда коронавирусга тест таҳлили манфий натижа кўрсатди. Яъни беш кун ичида клиник тажрибадаги барча беморлар коронавирусдан соғайишди.

Хитойдаги тадқиқотлар ҳам безгакка қарши қўлланиб келинган ушбу дори пневмония ривожланишини тўхтатишда, ўпка ҳолатини яхшилашга ва касаллик давомийлигини қисқартиришга самарали таъсирини кўрсатган. Тадқиқот муаллифлари коронавирусни даволаш учун ҳар куни 500 мг хлорохинни 10 кун давомида қабул қилиш етарлилигини таъкидлашган
», дейди штаб аъзоси.

Маълумот учун, шу йилнинг июнида АҚШнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифати бўйича санитария назорати бошқармаси (FDA) касалхонага ётқизилган беморларни коронавирусдан даволашда безгакка қарши гидроксихлорохин ва хлорохин препаратларидан фойдаланишга берган рухсатини бекор қилганди. Июль ойида Бразилия инфектологлари жамияти гидроксихлорохинни Covid-19’га қарши самарасиз деб топди ва ушбу препаратдан фойдаланмасликка чақирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу бори коронавирусдан уй шароитида даволанаётган беморларга тавсия қилинган дорилар жамланмасига киритилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 2
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 5
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 221
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 72
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 0
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 2
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 5
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 42
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 58
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 41
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 221
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 124
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 62
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 84
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 92
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 60
  • Бўлимлар