«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 19:21
ЎЗO‘Z

«Коронавирус даракчиси»: вируснинг яна бир симптоми аниқланди

18 июл, 15:30 5 302 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Коронавирус даракчиси»: вируснинг яна бир симптоми аниқланди Испаниялик олимлар коронавирусга хос янги симптомни қайд этишди. Тадқиқот-мақола «JAMA Dermatology» журналида ёритилган.
Янги симптом олдингиларидан мутлақо фарқ қилади — коронавирус инфекциясини юқтирган беморларнинг салмоқли қисми оғиз бўшлиғида жуда кўп тошмалар тошган.

Мақолада ёзилишича, коронавирусга учраган 21 нафар бемор Мадрид университетининг Ramon y Cajal шифохонасида текширилган. Касалликни юқтирганларнинг терисида тошмалар пайдо бўлганди. Беморларнинг 29 фоизида эса оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида энтанемалар — кучли тошмалар қайд этилган.

Тадқиқот ўтказилган беморлар — 40 ёшдан 69 ёшгача. Янги симптом асосан аёлларда кузатилган, оғиз бўшлиғидаги тошмалар коронавируснинг бошқа аломатларидан тахминан икки кундан илгари пайдо бўлгани айтилмоқда.

Ковид беморлари орасида бу симптом қанчалик кенг тарқагани олимларга маълум эмас. Илмий иш муаллифи Хуан Хименес Коу пандемия шароитида хавфсизлик техникаси талаблари жуда қаттиқлиги боис беморларнинг оғиз бўшлиқларини ўрганишнинг ҳар доим ҳам имкони бўлмаслигини таъкидлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 0
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 32
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 68
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 85
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 110
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 0
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 0
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 0
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 0
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 32
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 20
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 70
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 199
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 139
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 68
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 85
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 130
  • Бўлимлар