«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 06:51
ЎЗO‘Z

Нурмат Отабеков «дока ниқоб спирт билан намлаб тақиб юрилса, коронавирус юқмайди» мазмунидаги гап-сўзларга изоҳ берди

17 июл, 09:30 3 269 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нурмат Отабеков «дока ниқоб спирт билан намлаб тақиб юрилса, коронавирус юқмайди» мазмунидаги гап-сўзларга изоҳ берди АОКА ҳузуридаги штабда 16 июль, пайшанба куни коронавирус ва карантин чекловларига бағишланган брифинг ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Тадбирда қатнашган Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков коронавируснинг олдини олиш мақсадида тиббиёт ходимлари маслаҳатисиз турли рецептларга амал қилиб, ҳар хил дориларни ичаётган фуқаролар хатти-ҳаракатига муносабат билдирди.

«Бемор нафақат коронаврус, балки ҳар қанақа турдаги касалликни ўзбилармонлик қилиб даволайдиган бўлса, шубҳасиз жиддий асоратлар юзага келади. Шифокор маслаҳати билангина даволаниш мақсадга мувофиқ. Ҳеч биримиз аниқ билмаймиз, бизда ёндош ёки сурункали касалликлар бўлиши мумкин. Агар фуқарода коронавируснинг бирор клиник белгиси бўлмаса, унинг даволанишига ҳеч қандай эҳтиёж йўқ.

Мабодо касалликни бирон бир белгиси пайдо бўлса, бемор дарҳол ҳудудий поликлиникага мурожаат қилиши лозим. У ердаги мавжуд оператив гуруҳлар фуқаро хонадонига бориб, ташхис қўяди.

Қисқаси, тиббиёт ходими тавсиясисиз қўни-қўшни, таниш-билиш маслаҳати ёки тасдиқланмаган тавсиялар асосида даволаниш яхшиликка олиб келмайди. Бунга ҳар биримиз жиддий қарашимиз керак
», — деди давлат бош санитария инспектори.

Нурмат Отабеков брифинг давомида ижтимоий тармоқларда коронавирус юқмаслиги учун уй шароитида докадан тайёрланган ниқобни спирт билан намлаб тақиб юриш тавсия қилинган видеолар бўйича ҳам изоҳ берди.

«Аксарият антисептик воситалар таркибида спирт борлиги ҳақида биламиз ва эшитганмиз. Спирт пари билан нафас олиш юқори нафас йўлларидаги вирусни ўлдириши тўғрисида аниқ исботланган далиллар мавжуд эмас. Лекин спирт паридан керагидан ортиқ нафас олиш ва уни билиб-билмай, меъёрдан ортиқ ишлатиш бошқа бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Шундай экан, бу ҳолатда бизнинг фикримиз фақат тасдиқланган, тиббиёт ходимлари томонидан тавсия этилган усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Интернетдаги ҳар хил маслаҳатлар, ўзингиз яхши танимаган-билмаган, мутахассис бўлмаган одамларнинг тавсияларидан доим йироқ бўлиш керак
», — деди Отабеков.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 39
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 185
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 185
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 72
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 328
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар