«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 13:10
ЎЗO‘Z

Россияда касалланганлар сони Ўзбекистондагидан кўп бўлса-да, нима учун ниқоб тақиб юриш бекор қилинган?

17 июл, 00:07 5 598 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда касалланганлар сони Ўзбекистондагидан кўп бўлса-да, нима учун ниқоб тақиб юриш бекор қилинган? Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Россияда касалланганлар сони Ўзбекистондагидан анча кўп бўлганига қарамай нима учун ниқоб тақиб юриш бекор қилингани, мамлакатимизда эса бу талаб бекор қилинмаётганига тўхталди.

«Авваламбор таъкидлаш жоизки, Россия Федерациясида ниқоб тақиб юриш бутунлай бекор қилингани йўқ. Транспортда, бозорлар, дўконлар ва бошқа аҳоли тўпланадиган жойларда ниқоб тақиш талаби сақланиб қолган.

Фақатгина кўчада юрганда ниқоб «тақиш шарт» деган ёндашув «тақиш шарт эмас» деган қарашга алмаштирилди. Қолаверса, ҳар бир давлат касаллик профилактикасига қаратилган ўзининг тартибини белгилайди ва амалга оширади. Бизда эса мамлакатимиздаги эпедимиологик вазият ва халқаро ташкилотларнинг тавсияларига асосланиб, бу талаб сақланиб турибди
», деди Нурмат Отабеков.

Бош давлат санитария инспектори, шунингдек, Исроил олимлари коронавирусга қарши дори нима учун айнан Ўзбекистонда синовдан ўтказишни режалаштиргани, ўзбекистонлик мутасаддилар қайси сабабларга кўра бунга рози бўлишаётгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

«Биринчидан, бу маълумотнинг нечоғли асосли экани тўғрисида шубҳа бор. Негаки, Исроил давлатининг аҳолиси 9 млн атрофида. Ушбу давлат ҳозир ҳар куни 3 мингдан кўп бемор рўйхатга олинаяпти. Демак, исроиллик мутахассисларнинг Ўзбекистон ҳудудига келиб қандайдир таҳлиллар олишидан кўра ўз давлатларидаги муаммо билан кўпроқ шуғулланишларига эҳтиёж бор.

Агар мабодо қайсидир давлат аҳолимизнинг коронавирунисга нисбатан иммунитети даражасини баҳолаш, касалликка чидамлилигини ўрганиш бўйича ҳамкорликни таклиф қиладиган бўлса, бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Албатта, биз аҳолимизнинг неча фоизида иммун тўсиғи шаклланганини билиб қўйсак бу кейинчалик касалликнинг қанча муддат давом этиши бўйича тасаввурларимизнинг шаклланишида муҳим ҳисобланади
», дейди Нурмат Отабеков.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 0
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 1
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 0
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 0
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 13
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 1
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 0
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 0
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 9
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 8
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 4
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 13
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 85
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 47
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 107
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 62
  • Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди 30 апр, 06:39 48
  • Бўлимлар