«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:25
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳри ва вилоятида 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил этилди

16 июл, 19:21 2 514 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳри ва вилоятида 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил этилди Тошкент шаҳри ва вилоятида эпидемиологик вазият кескинлашгани туфайли Республика махсус комиссияси томонидан бу икки ҳудудда коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш ишларига алоқадор барча вазирлик ва идоралар, йирик тиббиёт муассасалари раҳбарларидан иборат 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилинди.

Бугун, 16 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Миллий гвардия матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров томонидан карантин тадбирлари кучайтирилиши билан ўтказилаётган назорат тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ва вилоятида эпидемиологик вазият кескинлашгани туфайли Республика махсус комиссияси томонидан бу икки ҳудудда коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш ишларига алоқадор барча вазирлик ва идоралар, йирик тиббиёт муассасалари раҳбарларидан иборат 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилинган.

«Айни пайтда карантин режимида республика бўйича жами 79 238 нафар фуқаро сақланмоқда. Уларнинг 21 738 нафари 198та объектда стационар шароитда, 57 500 нафари эса уй шароитида карантин режимини ўтамоқда.

Карантинга олинган 198та стационар объектларни қўриқлашга Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва Миллий гвардия шахсий таркибидан жами 1 862 нафар, 14 128та уй хонадонларига эса 5 880 нафар ходим жалб қилинган», дея қайд этди Миллий гвардия вакили.

Таъкидланишича, кундалик равишда 4 807 нафар Миллий гвардия шахсий таркиби коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб қилинмоқда. Бу ходимларнинг 1 190 нафари ЙПХга, 1328 нафари блокпост ва тўсиқ постларга, 897 нафари тарғибот-ташвиқот тадбирларига, 125 нафари дезинфекция ишларига, 254 нафари эса ҳамкорликдаги авторейдларга жалб қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 44
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 38
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 29
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар