«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 02:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирус туфайли вафот этаётганларнинг ўлимига асосан ортиқча вазн ва пневмания сабаб бўляптими?

16 июл, 17:48 3 229 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирус туфайли вафот этаётганларнинг ўлимига асосан ортиқча вазн ва пневмания сабаб бўляптими? Коронавирус оқибатида вафот этган ўзбекистонликларнинг аксариятида ортиқча вазн бўлгани маълум қилинди. Бироқ Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков айнан шу нарса беморнинг ўлимига сабаб бўлган деган фикрга қўшилмаслигини айтди.

«Коронавирусдан вафот этганларнинг аксариятида ортиқча вазн, сурункали касалликлари борлиги рост. Ортиқча вазн нафақат коронавирус касаллигида, балки, бошқа кўплаб юқумли касалликларга чалинганда ҳам қўшимча муаммоларни келтириб чиқаради.

Чунки ортиқча вазнга эга беморларда ҳар қандай юқумли касалликларнинг кечиши оғир бўлади, вазннинг меъёридан кўплиги даволаш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Лекин айнан ортиқча вазнга эгалик ўлимга сабаб бўлди деган фикрдан йироқмиз
», дейди Нурмат Отабеков.

Давлат бош санитария инспекторига кўра Ўзбекистонда қайд этилаётган коронавирусдан ўлим ҳолатларининг аксарияти пневмания, нафас олиш тизимидаги муаммолар билан боғлиқ.

«Пневмония касаллиги бу ўпканинг яллиғланиши бўлиб, унинг этиологик омиллари, яъни юзага келиш сабаблар жуда кўп. Бактериалар, вируслар, замбуруғлар ва бирон-бир токсик моддалар пневманияни келтириб чиқариши мумкин.

Лекин битта нарсани аниқ биламиз. Коронавирус касаллигининг аксарият ҳолларда учраётган энг жиддий асоратларидан бири бу ўпка яллиғланиши, яъни пневмония ҳисобланади. Бу нафақат ўчоқли пневмания, балки ўпкада жиддий муаммоларни юзага келиши баробарида Ўзбекистонда қайд этилаётган коронавирусдан ўлим ҳолатларининг аксарияти айнан ушбу асорат, яъни нафас олиш тизимидаги муаммолар билан боғлиқ.

Пневмания айнан коронавирус билан чақирилганми ёки бошқа бир экологик омил билан чақирилганми, бундан қатъи назар унга жиддий муносабатда бўлиш керак. Қачонки нафас тизими издан чиқар экан, организмда тўқималарни кислород билан тўйинтириш, тўқималардаги карбонад ангидритни, заҳарли моддаларни организмдан чиқариб юбориш учун ўпка фаолияти ўта зарур ҳисобланади
» дейди Нурмат Отабеков.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 12
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 60
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 18
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 198
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 83
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 12
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 27
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 9
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 59
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 43
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 33
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 36
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 141
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 70
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 57
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 55
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 140
  • Бўлимлар