«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 02:25
ЎЗO‘Z

Энди ҳудудлардаги секторларнинг тўрт раҳбари беморлар ҳолидан хабардор бўлиши шарт

16 июл, 09:06 1 978 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди ҳудудлардаги секторларнинг тўрт раҳбари беморлар ҳолидан хабардор бўлиши шарт Ўзбекистонда, айниқса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш бўйича кечаги тактика, кечаги стратегия бугунги кун талабига умуман жавоб бермайди, дея фикр билдирди Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.

«Аввал вирусни аниқлаб, ундан сўнг даволашга ўтган бўлсак, ҳозирги ҳолат зудлик билан ёрдам бериш кераклигини кўрсатмоқда», деди Мусаев 15 июль куни президент видеоселекторидан сўнг берган интервьюсида.

Ҳукумат вакилига кўра, Тошкент шаҳрида 135та тез тиббий ёрдам машинаси бўлиб, биринчи босқичда зудлик билан яна 50та машина икки кун ичида жиҳозланиб, йўлга қўйилади. Пойтахтдаги колл-марказда фаолият кўрсатаётган ходимлар сони 40 нафардан 100 кишига етказилади.

«Бугун Тошкент шаҳридаги поликлиникаларга 750та мобил телефон етказиб берилди. Шифокорлар кун давомида уч маҳал ўзини-ўзи даволаш билан шуғулланаётган беморлардан қўнғироқ қилиб ҳол-аҳвол сўрайди ҳамда керакли маслаҳатларни беради», – деди Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.

У бугунги муаммо нафақат соғлиқни сақлаш тизимининг, балки барча даражадаги ҳокимларнинг ҳам муаммоси эканини қайд этди.
Мусаевнинг сўзларига кўра, ҳудуддаги секторларнинг тўрт раҳбари беморлар ҳолатидан хабардор бўлиши шартлиги белгиланди. Бу орқали улар аҳолининг дард ва муаммолари ҳамда ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизими ҳолатини яқиндан билади.

Бош вазир ўринбосари, шунингдек, пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида дори-дармон ва ҳимоя воситалари захирасини шакллантириш вазифаси қўйилганини ҳам таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни президент Шавкат Мирзиёев пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги вазият оғирлигини қайд этиб, муаммоларни ҳал қилиш чораларини белгилаб берди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 11
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 64
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 74
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 28
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 156
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 49
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 11
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 36
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 40
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 58
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 31
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 246
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 64
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 65
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 74
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 115
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 28
  • Бўлимлар