«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:53
ЎЗO‘Z

COVID-19'га қарши Японияда ишлаб чиқарилган дори воситалари олиб келинди – Алишер Шодмонов

16 июл, 08:43 3 507 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
COVID-19'га қарши Японияда ишлаб чиқарилган дори воситалари олиб келинди – Алишер Шодмонов Ўзбекистонга 200 минг қадоқ Японияда ишлаб чиқарилган «Авиган» (фавипиравир) дори воситаси келтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилди.

Шодмоновнинг билдиришича, ҳар битта тез ёрдам станциясида қўшимча тез ёрдам бригадалари, поликлиникаларда мобил гуруҳлар ташкил этилади ҳамда уйида даволанаётган беморларга сифатли ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади.

«Шифохонада ва уйида даволанаётган барча беморлар учун олий таълим муаасасалари ва республика марказларидаги етакчи олим ва мутахассисларни бириктириш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, аҳоли орасида саросимани камайтириш нуқтайи назаридан колл-марказлар сони ҳамда уларда ишлайдиган ходимлар сонини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Куни кеча мамлакатимизга 200 минг қадоқ Японияда ишлаб чиқарилган, энг самарали дорилардан бири бўлган «Авиган» дориси келтирилди. Шифохоналардаги беморларимиз учун етарли миқдорда дорилар мавжуд.

Бундан ташқари, президентимиз томонидан ҳар бир вилоят, ҳар бир туманда дори-дармон захираларини яратиш топшириғи берилди
», деди Алишер Шодмонов 15 июлдаги президент видеоселекторидан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда вазир Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан биргаликда коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани учун ҳайфсан олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 50
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 49
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар