«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 02:33
ЎЗO‘Z

“Олтин талвасаси”нинг салбий оқибатлари

15 июл, 14:28 2 938 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Олтин талвасаси”нинг салбий оқибатлари Минг йиллардан буён олтин бойлик, молиявий қудрат рамзи бўлиб келмоқда. Дунё давлатларининг куч-қудрати ҳам кўп ҳолларда уларнинг нечоғлик мана шу қимматбаҳо табиий бойликка эга эканликлари билан баҳоланади.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда ҳам 100 га яқин олтин конлари мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятида “Навоий кон металлургия комбинати” давлат корхонаси ва “Олмалиқ кон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти қазиш ишларини олиб боради.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг якка тартибда олтин қазиш ишлари билан шуғулланишлари учун ҳам қонуний жиҳатдан шарт-шароитлар яратилган.

Аммо, республикамизда ноқонуний равишда олтин қазиб олувчилар ҳам борки, улар асосан Навоий вилоятининг Навбаҳор, Нурота, Томди, Учқудуқ ва Хатирчи туманларида, Тошкент вилоятининг Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ҳамда Оҳангарон туманида, Самарқанд вилоятининг Пахтачи ва Қўшробод туманларида учрайди.

Маълумотларга кўра, 2018-2019 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан таркибида олтин моддаси бўлган рудаларни ноқонуний қазиб олиш билан боғлиқ 220 та ҳолат аниқланган, 125 нафар шахсга нисбатан 42 та жиноят иши ҳамда 276 нафар шахсга нисбатан 186 та маъмурий иш қўзғатилган.

Таҳлилларга кўра, ноқонуний уюшган гуруҳлар томонидан ҳар йили кўп миқдорда олтин қазиб олиниб, қора бозор орқали савдога чиқарилади.
Энг ёмони, уларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликлари натижасида ер ости ўпирилишлари содир бўлиб, оқибатда инсон ўлимига олиб келади. Жумладан, 2018-2019 йилларда 19 нафар шахс ана шундай вазиятда аянчли ўлим топган.

Ноқонуний қазиб олинган олтинлардан кейинчалик заргарлик буюмлари ясалади ва маҳсулот маҳаллий бозорларда сотувга чиқарилади, шунингдек, контрабанда йўли билан хорижга, асосан, Ҳиндистон давлатига олиб бориб сотилади.

Жумладан, 2019 йилнинг сентябрь ойида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида 8,5 млрд сўмлик умумий оғирлиги 11 кг.дан ортиқ заргарлик буюмларининг Ҳиндистонга олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.
Тадбир доирасида тилла буюмларни олиб чиқиб кетаётган 37 нафар йўловчи, шунингдек, жиноий гуруҳнинг 5 нафар ташкилотчиси ҳамда заргарлик буюмлари тайёрлаш ва қимматбаҳо металларга ишлов бериш цехларининг 11 нафар эгалари ушланди.

Жорий йилнинг 1 январидан 10 июнига қадар бўлган давр мобайнида эса ДХХ ва ИИВ сайъ-ҳаракатлари билан ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ 65 та ҳолат аниқланди. Хусусан, Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 25 та, Томди туманида 11 та, Нурота туманида 5 та, Учқудуқ туманида 4 та, Навбаҳор туманида 2 та, Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 7та ҳамда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 11та ҳолат кузатилди. 145 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан 4 та жиноят иши ва 43 та маъмурий иш қўзғатилди.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида таркибида “999” пробали, тахминий қиймати 1 млрд сўмлик 2 кг 102 гр. олтин бўлган 98,5 тонна руда мусодара қилинди. Жиноят қуроли сифатида 2 та “Камаз” автомашинаси, 6 та “Нива” автомобили, 3 та “Форд” ва “Газел” микроавтобуслари олиб қўйилди.

Шунингдек, жорий йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида ДХХ ходимларининг ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида Тошкент вилоятининг Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани ҳудудларида 26 та ана шундай ҳолат фош этилди. 51 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан 5 та жиноят иши ва 18 та маъмурий иш қўзғатилди.

Халқимизда кўза кунда эмас, кунида синади деган гап бор. Айни вақтда бундай ноқонуний иш билан шуғулланаётганлар жавобгарликдан қутулиб қоламан десалар, адашадилар, жиноятга жазо муқаррарлиги ҳаётнинг синалган ҳақиқатидир.

Олтин изловчиларга келгусида ўз фаолиятларини қонун доирасида, расман рухсат олган ҳолда амалга оширишларини тавсия этардик. Зеро, ана шунда ҳеч қандай хадик-хавотирсиз, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ишлаб, бўлиши мумкин бўлган турли хил кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олган бўлар эдилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 24
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 30
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 29
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 100
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 147
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 18
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 68
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 17
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 42
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 74
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 69
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 100
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 43
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 84
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 64
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 24
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 53
  • Бўлимлар