«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:31
ЎЗO‘Z

Ўзбекистоннинг коронавирус аниқланмаган ҳудудларида карантин юмшатилиши мумкин

15 июл, 06:28 3 604 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистоннинг коронавирус аниқланмаган ҳудудларида карантин юмшатилиши мумкин Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 июль, сешанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатнинг карантин қоидаларини кучайтириш зарур бўлган ҳудудларида уларни кучайтириш, юмшатиши зарур бўлган ҳудудларда эса юмшатиш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Яна бир муҳим масала — вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий кенгашлар, жойлардаги ҳокимлик ва бошқарув идоралари ўз ҳудудидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиб, Республика комиссияси билан келишилган ҳолда карантин қоидаларини қаерда зарур бўлса кучайтириши, қаерда зарур бўлса, юмшатиши лозим», — деди давлат раҳбари.

Президент барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, имконият мавжуд бўлган ҳамма жойда ишлаб чиқариш корхоналарини ишга солиш, меҳнат унумдорлигини ошириш кераклигини таъкидлади.

Хусусан, Шавкат Мирзиёев касаллик тарқалмаган туманларда қишлоқ хўжалиги ходимларининг бемалол ишлаши, маҳсулотини харидорларга етказиб бериши учун барча шароитни яратиш кераклигини айтди.

Давлат раҳбари коронавирусни енгиш, халқ фаровонлигини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш озиқ-овқат масаласига боғлиқлигини қайд этиб ўтди.
«Шунинг учун бизда доимо уч ойлик озиқ-овқат захираси шай туриши керак», — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги қарори билан Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чекловлари қайтадан кучайтирилди. Тўйлар, оилавий ва оммавий тадбирлар тақиқланди, автотранспорт ҳаракати чекланди, буюм бозорлари ва болалар боғчалари ёпилди, халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилди, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари эпидемиологик тоифаси «қизил» бўлди, барча масжидлар фаолияти яна тўхтатилди.

Шунингдек, 13 июлдан маҳаллий авиақатновлар ва поездларда йўловчи ташиш тўхтатилди. 18—19 июль ҳамда 25—26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Шу билан бирга, кучайтирилган карантин чоралари даврида мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракатига чеклов қўйилмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 39
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 388
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар