«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 19:45
ЎЗO‘Z

Қашқадарёлик депутат уни президент тайинлаганини таъкидлади

14 июл, 16:50 3 094 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёлик депутат уни президент тайинлаганини таъкидлади Ижтимоий тармоқларда O‘zLiDeP аъзоси, халқ депутутлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Гулнора Одиловага оид видео тарқалди. Видеода "халқ вакили" Шаҳрисабзда ер устида бир фуқаро билан можарога киришади. “Менга буни Президентнинг ўзи ўнг қўллаб “документ” қилиб беради, кўрасан. Aна шу Президент мени депутат қилибдими, унинг ўзи тўғри қилибсан, дейди. Бундан баттар қилгин, дейди. Сенга келиб айтади, айнан” дейди у.

«Қашқадарё» газетасининг хабар беришича, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида мазкур ҳолат Гулнора Одилова иштирокида муҳокама қилинди.

Йиғилишда Г.Одилова хатти-ҳаракатларини жаҳл устида қилганини тан олиб, адашганини, чин дилдан пушаймонлигини билдириб, бутун сайловчилари ва халқдан узр сўради.

Доимий комиссия аъзолари билдирган фикр-мулоҳазалар ва муносабатлар асосида қарор қабул қилиниб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши навбатдаги сессиясида муҳокамага киритиш учун тақдим этилган.

Бу қашқадарёлик депутатларнинг биринчи марта "ҳуқуқий саводхонлик" борасида "қовун тушириши" эмас. Аввалроқ халқ депутатлари Қарши туман кенгашида депутат, мактаб директори Феруза Аҳмедова суд қарори борасида “Дарё” мухбирига интервью бераркан, “Қарор қандай қилиб Ўзбекистон Республикаси номидан чиқар экан, ишни ўзимизнинг Қарши тумани маъмурий суди кўриб чиққан-ку”, деган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 0
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 0
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 20
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар