«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:15
ЎЗO‘Z

Адлия вазири ўринбосари: Карантин ўз вақтида киритилиши эвазига минглаб кишиларнинг ҳаёти сақлаб қолинган

13 июл, 21:13 1 783 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия вазири ўринбосари: Карантин ўз вақтида киритилиши эвазига минглаб кишиларнинг ҳаёти сақлаб қолинган Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов АОКА қошида бўлиб ўтган брифингда карантин чоралари асослари ҳақида тўхталиб ўтди.
«Коронавирус билан оммавий зарарланишнинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича қонунларда кўзда тутилган мақсадларга етишиш учун кўрилаётган чоралар мутаносиб ёки етарли эмаслиги ҳақидаги фикрга асло қўшилиб бўлмайди», деди вазир ўринбосари ўз чиқишида.

Таҳлиллар кўрсатишича, 2020 йилнинг 11 июль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари ҳар 1 миллион кишига 2тани ташкил этмоқда. Бу мамлакатда коронавирус илк қайд этилганидан буён ўтган тўрт ойдан кейинги кўрсаткичдир. Шу даврда дунёнинг 35та давлатида ушбу кўрсаткич 100-1230 нафар оралиғида бўлиб турибди, дунёдаги ўртача кўрсаткич эса ҳар 1 миллион кишига 72 нафар бўлиб турибди.

«Ўзбекистон бу борада 159-ўринда жойлашган, агар мамлакатимиз аҳолиси сонини инобатга олсак, бу энг яхши кўрсаткичлардан биридир. Бошқа томондан, бу ҳолат Ўзбекистон чеклов чораларини ўз вақтида киритиш эвазига 2,5-20 минггача бўлган кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолганини англатиши мумкин», дея Музраф Икромовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати қайд этилиши ортидан қатъий карантин жорий этилганди. Май ойининг биринчи ярмида карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилди. Май ойи ва июнь ойида мамлакатда эпидемиологик ҳолат барқарор сақланиб турди, аммо июнь ойи охири ва июль ойи бошида кунлик касалланишлар сони 400дан ошди ва республика махсус комиссиясининг қарорига кўра 10 июлдан 1 августгача яна қатъий карантин жорий этилди.

Сўнгги маълумотларга кўра. Ўзбекистонда шу вақтгача 13360 кишида касаллик аниқланган, шу вақтгача беморларнинг 62 нафари вафот этган, 7852 киши тузалиб чиққан, айни вақтда шифохоналарда 5446 нафар бемор даволанмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 39
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 388
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар