«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 04:01
ЎЗO‘Z

Олим коронавирус мутация қилгани сабабли унинг юқувчанлиги 30 фоизга ортганини маълум қилди

13 июл, 08:22 2 192 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олим коронавирус мутация қилгани сабабли унинг юқувчанлиги 30 фоизга ортганини маълум қилди Ҳонгконг университети тиббиёт мактаби декани, профессор Габриэль Леунгнинг таъкидлашича, коронавируснинг юқувчанлиги унинг ДНКсида юз берган мутация сабабли март ойидагига нисбатан 30 фоизга ортди. Ушбу олим Ҳонгконг ҳукуматига коронавирус бўйича маслаҳатлар бериб боради.

South China Morning Post нашрининг хабар беришича, олим ўз фикрлари билан радиоэшиттиришлардан бирида бўлишган. Унинг таъкидлашича, бу борада халқаро тадқиқот ўтказилган. У коронавируснинг энг тарқалган штаммида мутация юз бергани, бунинг натижасида эса унинг юқувчанлиги ортганини кўрсатган. Март ойида ҳар бир бемор 3 нафар соғлом кишига вирусни юқтирган бўлса, ҳозирги кунда 4 кишини зарарламоқда. Бу маълумотлар чекловлар юмшатилгандан кейин коронавируснинг янгитдан авж олиши кузатилаётган Ҳонгконгдаги статистика билан ҳам тасдиқланган.

Бироқ яхши янгилик шундаки, ҳозирча вирус мутация натижасида “қирғинбаротроқ”қа айланганининг ҳеч қандай белгиси йўқ.
Олимнинг таъкидлашича, Ҳонгконгни коронавируснинг янги маҳаллий авж олиши кутмоқда. Шу сабабли у ҳукуматни кекса одамларни коронавирусга тестлашга алоҳида эътибор қаратишга чақирган.

Июль бошида АҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи коронавируснинг янги штамми аниқланганини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, вирус мутациялар натижасида тезроқ тарқала бошлаган. Бунинг натижасида унинг бемор танасидаги миқдори ортиб боради.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида коронавирус мутация оқибатида тажовузкорроққа айланмагани маълум қилинган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 37
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 199
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар