«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 02:01
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда Жанубий Кореяга қараганда «деярли икки баробар кўп» тест олинаётгани айтилди

12 июл, 14:46 1 792 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда Жанубий Кореяга қараганда «деярли икки баробар кўп» тест олинаётгани айтилди Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев фуқаролар ўзларида коронавирус белгиларини сезмаётган бўлса, ўз-ўзича бориб тест топшириш керак эмаслигини таъкидлади.

«Аҳолидан ҳам илтимос қиламан, тест биринчи навбатда беморлардан, карантиндаги фуқаролардан ва клиник белгилари бор шахслардан олинади. Айнан шу тоифа фуқаролардан биринчи навбатда тест олинади. Ундан кейин бошқа аҳоли қатламларидан.

Ҳеч қайси давлат юз фоиз аҳолини тест билан қамраб олмаган. Бунинг имкони йўқ. Мисол келтираман, Жанубий Корея давлатида ҳам Ўзбекистондаги каби кунига 20 мингта тест олинади. Бу – мингта аҳолига ўртача 26тани ташкил этади. Энди Ўзбекистонни олсак, биз ҳам кунига 22 мингта тест оламиз, бу – минг нафар аҳолига нисбатан 42 кишини ташкил этади. Демак, деярли икки баробар кўп.

Мен нимага эътибор қаратмоқчиман, биз биринчи навбатда тартиб-интизомга риоя қилишимиз керак. Тўғри, соғлиқни сақлаш тизими ўз вазифасини бажаради. Лекин аҳоли санитария-эпидемиология талабларига албатта риоя этиши керак
», – деди Ўзбекистоннинг бош давлат санитария врачи 12 июль куни «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.


Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 209
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 67
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 105
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 66
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 42
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 59
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 64
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 110
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 104
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 114
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 397
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 137
  • Бўлимлар