«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 16:35
ЎЗO‘Z

«Шифокорлар норасмий даромадга боғланиб қолган» — халқаро эксперт Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ҳақида

11 июл, 23:46 2 039 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Шифокорлар норасмий даромадга боғланиб қолган» — халқаро эксперт Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ҳақида Фото: "Тараққиёт стратегияси" маркази
Жаҳон банкининг соғлиқни сақлаш бўйича катта эксперти Эльвира Анадулу Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд муаммоларни санаб ўтди, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Мутахассиснинг қайд этишича, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ойлик маош ҳажмининг камлиги боис норасмий даромадларга боғланиб қолган.
«Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини самарали бошқариш имконини берувчи норматив-ҳуқуқий платформа мавжуд эмас. Техник, маъмурий ва молиявий масалалар бўйича алоҳида жавобгарлик тизимининг борлиги ресурсларнинг самарасиз тақсимланишига олиб келади.

Мамлакатда бирламчи тиббий-санитар хизмат миқдор жиҳатдан кўп бўлса-да, сифат жиҳатдан уларни юқори баҳолаб бўлмайди. Бу тизимнинг етарли молиялаштирилмаслиги билан боғлиқ
», – деди Эльвира Анадулу ижтимоий соҳада давлат дастури ижроси муҳокамасига бағишлаб «Тараққиёт стратегияси» марказида ўтказилган онлайн давра суҳбатида.

Фото: "Тараққиёт стратегияси" маркази
Халқаро эксперт Ўзбекистонда тиббиёт тизимини ривожлантиришда эътибор қаратилиши керак бўлган устувор йўналишларни санаб ўтди.

«Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида кадрлар тақсимотидаги номувофиқликни бартараф этиш учун тиббий кадрлар тайёрлашнинг узоқ муддатли сиёсати ишлаб чиқилиши керак. Ихтисосликка асосланган тиббий хизмат кўрсатиш тизимидан оилавий врачлар базаси асосида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимига ўтилиши мақсадга мувофиқдир.

Фактга асосланган маъмурий маълумотлар сақланишининг ишончли тизими яратилиши лозим. Бу керакли сиёсий қарорлар қабул қилиниши учун муҳимдир
», – деди Анадулу.

Жаҳон банки вакили коронавирус пандемиясининг тиббиёт тизимига кўрсатадиган салбий таъсирларини прогноз қилди.
«COVID-19 пандемияси натижасида касалликларни эрта босқичда аниқлаш имкониятлари қисқариши, сурункали хасталиги бўлган беморларга хизмат кўрсатиш тизимида кечикишлар кузатилиши мумкин.

Шунингдек, болаларни эмлаш тизимида паузалар ва бузилишларнинг бўлиши натижасида янги касаллик тўлқинлари пайдо бўлиши эҳтимолини келтириб чиқариши мумкин. Уйда зўравонлик ҳолатлари кузатилган ҳолатда руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар авж олади
», деди Эльвира Анадулу.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 40
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 233
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 190
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 252
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 48
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 62
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 40
  • Бўлимлар