«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 22:06
ЎЗO‘Z

Комил Алламжонов коронавирусга чалинганини маълум қилди

11 июл, 15:00 3 187 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Комил Алламжонов коронавирусга чалинганини маълум қилди Фото: Видеолавҳадан скриншот
Комил Алламжонов Telegram-каналига жойлаган видеомурожаатида касалликни қандай кечиргани ҳақида сўзлаб бериб, ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда айрим маслаҳатларни берган.

«Бир неча кун олдин менда ҳарорат кўтарилиши ва ҳолсизлик сезилди. Ҳароратимни ўлчаб кўрсам, 37,1 – 37,2. Жуда ҳам ҳолсизланиб, баданимда оғриқлар пайдо бўлди. Тест топшириб кўрсак, менда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг шифокорларга мурожаат қилдим. Ўпкамни МРТ қилишди, умумий қон таҳлили топширдим. Шунга асосан, менда енгил шаклдаги коронавирус кечаётганини айтишди ва мен ўз уйимда, оила аъзоларимдан алоҳида бўлган шароитда, улардан изоляцияда бўлган ҳолда ушбу касалликни бошимдан ўтказдим», – дейди Алламжонов.

У асосан гриппга чалинганда қилинадиган муолажаларни олиш тавсия қилинганини айтган. Шифокорлар тавсиясига асосан ҳар икки соатда ҳароратини ўлчаб тургани, кунига 5-6 литргача сув ичгани, икки марта ҳарорати 39 даражадан ошгандагина иситмани туширувчи дори ичгани, бурун-томоғини чайиб тургани, С витамини қабул қилгани, уч кунда иситмаси ўтиб кетгач қисқа йўтал бошланиб, шифокорлар унга антибиотик ёзиб бергани ва 5 кун давомида антибиотик қабул қилгани, маълум вақт ҳид билиш қобилияти йўқолганини айтади.

«Видеомурожаатимдан асосий мақсад шуки, жуда кўпчилик шамолладим деб ўйлаб, коронавирусга чалинганини билмай қоляпти. Мен ана шундай ҳамюртларимизга аввало ваҳимага тушмасликка ва албатта шифокор кўригидан ўтишни тавсия қиламан», – деган Комил Алламжонов.

36 ёшли функционер шифокор билан маслаҳатлашмай турли дорилар қабул қилмасликни ҳам маслаҳат берган.

«Бугун 12-кун, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Йўтал, димоғим битиши тўхтади. Ҳарорат кўтарилиши уч кундан кейин ўтиб кетган», – деган Алламжонов.

У кўпчилик қатори аввалига жиддий хавотирга тушганини таъкидлаган. «Лекин ҳаммасидан ўтиб олдим. Худога шукр, ҳозир анча яхшиман, бутунлай тузалиб кетдим, оила аъзоларим билан мулоқотга киришдим», деган у.

Комил Алламжонов видеомурожаати якунида карантин қоидаларига риоя қилишга ва турли дорилар билан ўз-ўзини даволашга уринмасликка чақирган.

«Арзимаган воситалар билан даволаниш мумкин бўлган жойда ўзингизни ўзингиз турли бошқа касалликларга ҳам чалинтириб қўйишингиз мумкин», – деган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раҳбари.

Мазкур видеони қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: ВИДЕО




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 20
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 33
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 57
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 54
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 63
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Бўлимлар