«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 07:44
ЎЗO‘Z

Водийда «тунги қароқчилар» «Сaptiva»ни таъқиб қилишди

11 июл, 06:28 3 416 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Водийда «тунги қароқчилар» «Сaptiva»ни таъқиб қилишди 2020 йилнинг 6 июль куни соат 23:00 да С.И. ва З.А.лар «Сaptiva» русумли автомашинада Боғишамол даҳаси ҳудудидан Андижон шаҳрига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтларида «Matiz»да 4 нафар шахс уларни тўхтатмоқчи бўлишади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, «Сaptiva» эгалари автомашинани тўхтатмасдан «Андижон-Асака» йўналишида ҳаракатланиб, Андижон туман Терактаги маҳалласи ҳудудига етган вақтида «Matiz»даги шахслар уларни таъқиб қилиб бориб, йўл четида тўхтатишади. Сўнг уларни уриб, автомашина ичидан 500 АҚШ доллари ва 60.000 сўм пулларини олиб, ҳодиса жойдан яширинишади.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 29 ёшли Д.О., 32 ёшли Қ.Ш., 24 ёшли Р.С., ва А.Н.лар содир этганлиги аниқланиб, ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, «Matiz» русумли автомашина жарима майдонига олиб кирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича А.Н., Д.О., Р.С. ва Қ.Ш.лар бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда мазкур дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 20
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 33
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 54
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 92
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 48
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 76
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 1
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 78
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 20
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 87
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 35
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 32
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 99
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 91
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 33
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 76
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 54
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 53
  • Бўлимлар