«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 15:09
ЎЗO‘Z

Коронавирусни қайта юқтириш мумкинми? Давлат бош санитария инспектори жавоб берди

10 июл, 16:05 2 890 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусни қайта юқтириш мумкинми? Давлат бош санитария инспектори жавоб берди Жанубий Корея ва Хитой, Японияда ҳам коронавирусдан даволаниб чиққанлиги айтилган инсонларда қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилгани хабар қилинди. Kun.uz мухбири Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида айни масала юзасидан мутахассисларга мурожаат қилди.
Журналист, “Ўзбекистонда ҳам коронавирус инфекциясидан соғайганлар орасида қайталаганлар бўлдими?”, - дея мутахассисларга юзланди.

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Kun.uz мухбирининг бу саволига жавоб берар экан, вирусли касалликни юқтириб, соғайганлар қайтадан бу касалликка чалинмаслигини, аксинча унинг бошқачароқ намунасига чалиниши мумкинлигини билдирди.

Касалликнинг қайталаниши, яъни бир одамнинг икки маротаба бир касаллик билан хасталаниши ҳақида гап кетаётган пайтда, биз аниқ биламиз, вирусли, айниқса, ўша респиратор касалликлар билан оғриган инсонларнинг иммун тизими уларнинг қайтадан ушбу касаллик билан касалланишига йўл қўймайди. Уларда орттирилган иммунитет шаклланади.

Лекин, бир нарсани билишимиз керак, одамда респиратор-клиник белгиларни чақириши мумкин бўлган жуда кўп вируслар бор. Грипп, парагрипп, ревируслар, оддий шу коронавируснинг 6 хил намунаси ҳам бор. Айнан шу касаллик билан қайта хасталанди, деган фикр менимча, тўғри эмас. Бу ерда ўша касалликнинг ўзгарган, қайсидир хислатини сақлаган, мутациялашган штаммлари ҳақида гап бўлиши мумкин.

Ҳатто бирор кишида бирламчи касалланишдан сўнг, иккинчи бор шу вирусни юқтирса, унда иммунитетнинг жуда саёз кўриниши бўлган тақдирда ҳам, кейинги хасталаниш ҳолати аввалгисига қараганда бирмунча енгил кечади. Негаки, организм хотирасида ушбу касалликка қарши антитаначалар ишлаб чиқариш бор
”, - деди Давлат бош санитария инспектори АОКАда ташкил этилган брифингда.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 22
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 36
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 135
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 166
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 1
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 0
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 0
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 17
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 57
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 22
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 162
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 177
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 121
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 86
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 69
  • Бўлимлар