«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 03:25
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда ноодатий сариқ тарвуз экспорт қилинмоқда

10 июл, 14:01 3 308 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда ноодатий сариқ тарвуз экспорт қилинмоқда Қашқадарёда Голландия нави бўлган ноодатий тарвуз етиштирилди. Ушбу сариқ тарвузлар нафақат кўриниши, балки мазаси билан ҳам оддий тарвуздан фарқ қилади. Шираси камроқ ва цитрус мевалар оиласига ўхшаш, таъми ананасга яқин.

«Қашқадарё газетаси» расмий сайти маълумотига кўра, чиллаки сариқ тарвузлар илк бор экспорт қилинмоқда. Жорий йил воҳамизда «Sunny Land Export» масъулияти чекланган жамияти томонидан етиштирилган мазкур ноодатий тарвуз яхши ҳосил берди ва илк партия, яъни 4 тонна Россия бозорларига етказиб берилди. Кейинги партия Латвия учун ҳозирланмоқда.

Латвия ва россиялик импортчилар талабига мувофиқ етиштирилган ушбу полиз экинлари, оддийсига қараганда тезпишар бўлиб, одатий тарвузлар ҳосили 90 кун кутилса, бу нав 65 кунда тайёр бўлади. Суғориш учун эса кам сув сарфланади.

Ҳафта охирида сариқ тарвузлар маҳаллий бозорларимизга килограмми ўртача 3500-4500 сўмдан сотилиши режалаштирилмоқда. Хорижга эса килоси 55 центдан сотилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 28
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар