«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 12:18
ЎЗO‘Z

Элмира Боситхонова коронавирус инсондан бир неча юз баробар ақллироқ эканлигини айтди

10 июл, 08:48 2 823 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элмира Боситхонова коронавирус инсондан бир неча юз баробар ақллироқ эканлигини айтди Республика махсус комиссияси пандемия даврида ҳолатга қараб қарорларни янгилаб бориш учун тузилган. Бу ҳақда 8 июль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Боситхонованинг таъкидлашича, пандемия даражасини олдиндан прогноз қилиш жамиятдаги барча инсонларнинг хатти-ҳаракатига боғлиқ.

«Инсондан бир неча юз баробар ақллироқ бўлган вирус ўзини мутациялари билан ва бизнинг ҳаётимизда жамиятдаги инсонларга боғлиқ бўлган жараёнларни бутун дунё прогноз қила олмаяпти. Шу жумладан, бу инсон омилига боғлиқ. Масалан, битта ташкилотнинг ишлаши раҳбарга, битта инсонга ёки бўлмаса унинг ходимларига – 10-15 та инсонга боғлиқ бўлса, юқумли касалликларни прогнози бундай пандемия даврида миллионлаб фуқароларга боғлиқ бўлади. Шунинг учун, прогнозларда ўн кун, йигирма кундан кейин вазият қандай бўлиши таҳлил қилинади. Ундан кейин қарорлар ўзгараверади. Махсус комиссия шунинг учун тузилди. Ҳар куни қарорлар ўзгариши мумкин», – деди Элмира Боситхонова.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашаётгани сабабли 10 июлдан 1 августгача мамлакатда қатъий карантин чоралари жорий қилинади. 10 июлдан тўйлар, оилавий ва оммавий тадбирлар тақиқланади, автотранспорт ҳаракати чекланади, буюм бозорлари ва болалар боғчалари ёпилади, халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилади, коронавирусдан уй шароитида даволанаётганларга тиббий ёрдам бериш учун мобил гуруҳлар ташкил этилади, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари эпидемиологик тоифаси «қизил» бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 59
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 36
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 65
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 88
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 138
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 1
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 59
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 43
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 31
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 57
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 67
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 39
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 34
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 98
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 216
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 36
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 188
  • Бўлимлар