«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 03:40
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда бугундан яна қатъий карантин бошланди

10 июл, 08:00 2 487 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда бугундан яна қатъий карантин бошланди 10 июлдан Ўзбекистон яна қатъий карантинга қайтди. Бугундан Ўзбекистонда автомобиль ҳаракатини чекланади, вилоятлараро автотранспорт қатновлари тақиқланади, умумий овқатланиш шохобчалари, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти тўхтатилади, оилавий тўй ҳамда бошқа маросимлар, оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Бу чекловлар ҳозирча 1 августгача, эпидемиологик вазият яхшиланмаса, карантин чоралари давом этади.

Ўзбекистонда март ойи ўрталарида коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолат тасдиқлангач, қатъий карантин чоралари жорий этила бошланган, апрель ойига келиб Ўзбекистон тўлиқ карантинга ўтганди. Аввалига бу чоралар 20 апрелгача этиб белгиланганди. Кейин махсус комиссия карантинни 10 майга қадар узайтирди.

Бу вақт оралиғида эпидемиологик вазият яхшилана бошлади, 21 апрелдан бошлаб кунлик касалланишлар сони тузалганлар сонидан кам бўлди. Натижада, май ойи бошида карантин чораларини босқичма-босқич юмшатишга қарор қилинди. 11 майдан Ўзбекистонда янгича тизим жорий этилди. Унга кўра, Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатиладиган ҳудудларни белгилаш аниқ мезонлар асосида баҳоланиб, туманлар ва шаҳарлар «қизил» (юқори хавфли), «сариқ» (ўрта хавфли) ва «яшил» (хавфсиз) ҳудудларга ажратилди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият июнь ойи давомида барқарор сақланиб турди. Аммо 24 июнь кунидан кунлик касалланиш ҳолатлари сони кундан кунга ўсиб борди, ой охирида кунига иккитадан ўлим қайд этила бошлади, июль ойи бошида эса вазият кескин ёмонлашди, кунлик касалланишлар сони 400дан ошиб, 500га яқинлашди, кунлик ўлим ҳолатлари сони 5-6тадан бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги ҳафталарда аниқланган ҳолатларнинг 52 фоизи хориждан келган фуқароларда, 48 фоизи эса аҳоли орасида аниқланган. Вазирнинг маълум қилишича, коронавирус беморлари орасида ўлимлар сони ошишига 50 фоиз ҳолатларда шифокорларга кеч мурожаат қилиш сабаб бўлмоқда. Вазирлик вакилининг маълумотига кўра, беморларнинг 70-80 фоизида касаллик ташқи симтомларсиз кечмоқда.

Мутасаддилар ва мутахассислар статистика шу тарзда ўсиб борса, Ўзбекистондаги шифохоналарга беморлар сиғмай кетиши, коронавирусдан бошқа касалликларга чалинганларга ёрдам кўрсатиб бўлмай қолиши мумкинлигидан огоҳлантиришди. Ўзбекистон иккинчи тўлқинга тайёрлана бошлади. 8 июль куни республика махсус комиссияси карантинга қайтиш тўғрисидаги қарорларини эълон қилди.

Қарорга биноан, республика миқёсида:

Автотранспорт воситалари ҳаракати чеклови бўйича тартиб:

Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, полиз, кўкат маҳсулотлари ва б.қ.) жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга татбиқ этилмайди.

1 августгача қуйидаги объектлар фаолияти тўхталади:
- парклар ва истироҳат боғлари;
- буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;
- спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;
- ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;
- умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона), етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно;
- санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;
- диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Бундан ташқари, халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади. Халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

Касаллик енгил кечаётган беморлар уйда даволанади:

Беморлар билан алоқада бўлганлар уйда карантин ўтайди:

Қамчиқ довонидаги «Наманган» ЙПХ маскани 10 июль куни соат 00:00дан бошлаб ёпилди, автотранспорт воситаларининг довон орқали ҳаракатланиши тўхтатилди. Вилоятлар ҳокимлари аҳолига мурожаат қилиб, қатъий карантинга риоя этишни, имкон қадар уйдан чиқмасликни сўрашмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 25
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 209
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 67
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 105
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 66
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 42
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 59
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 64
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 110
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 104
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 114
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 397
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 137
  • Бўлимлар