«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:08
ЎЗO‘Z

«Одамларни ҳушёрликка чақириш учун бу амалиётни қилиш керак» – Отабеков

10 июл, 00:45 3 472 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Одамларни ҳушёрликка чақириш учун бу амалиётни қилиш керак» – Отабеков 9 июль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида коронавирус бор нарсалигига шубҳа билан қараб, чекловларни писанд қилмаётганлар ҳам учраётгани ҳақида сўз борди.

Kun.uz мухбири аҳоли орасидаги ана шундай фикрларга қарши чора сифатида таъсирчанроқ ташвиқот олиб бориш масаласида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековга мурожаат қилди.

«Одамлардаги шубҳа-гумонларга ўзим ҳам бир неча марта дуч келдим. Бундай гумонларга барҳам бериш учун ташвиқот ишларида янада қатъийроқ, кескинроқ бўлиш мақсадга мувофиқ эмасми? Шахсини очиқламаган ҳолда, беморларнинг вафот этиш онларини намойиш қилиш каби кескин чоралар кўриш фойдали бўлмайдими? Кўп давлатлар, шу жумладан Европа мамлакатларида бу каби чоралар кузатилмоқда», – дея савол берди Kun.uz мухбири.

Нурмат Отабеков ушбу фикрни қўллаб-қувватлашини билдирар экан, сўнгги вақтларда бу каби видеотасвирлар ўзбек ОАВда ҳам эълон қилинаётганини таъкидлади.

«Ҳақиқатан ҳам Европа давлатларида коронавирусга чалинган ва оғир аҳволда ётган беморларни телевидение орқали кўрсатиш амалиёти тез-тез учраб турибди. Биз бу ҳақда жуда кўп гапиряпмиз, айрим ОАВга берган интервьюларимизда касалликдан соғайиб чиққан эмас, касаллик билан курашиб ётган одамларни кўрсатиш ҳақида айтганмиз.

Эътироф этишим мумкин, кейинги вақтларда бунақа маълумотлар бизнинг ОАВда ҳам бериб бориляпти.

Албатта, одамларни ҳушёрликка чақириш учун бу амалиётни қилиш керак. Керак бўлса, ушбу касалликка чалиниб, уни оғир ўтказиб, базўр саломатлигини тиклаб, эндигина оиласи бағрига қайтганлардан интервью олиш керак. Улар ўз кечинмаларини кўпроқ сўзлаб берса, назаримда, кўпроқ самара бўлиши мумкин», – деди Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 35
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 194
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 262
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар