«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:48
ЎЗO‘Z

«Карантинга тўла риоя қилинса, 1 августдан яна ҳаммаси изига тушиши мумкин» – мутахассис

09 июл, 15:00 2 068 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Карантинга тўла риоя қилинса, 1 августдан яна ҳаммаси изига тушиши мумкин» – мутахассис Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулло Оқилов қатъий карантин чекловларига қайтиш нега керак бўлгани ҳақида гапирди.

«Касаллик 1 июлдан бошлаб кўпайди, деб ҳеч ким айтгани йўқ. Касаллик сўнгги 2 ҳафта-20 кунда кунлик равишда кўпайиб борди. Унгача нега карантин қабул қилинди ва нега юмшатила бошланди?

Март ойида ўрнатилган карантиннинг натижасини кўрдик, уни ҳамма давлатлар эътироф этди. Янги аниқланган касаллар сони тузалаётган беморлар сонидан 2 баравар камайгандан кейин карантинни юмшатиш бўйича қарор қабул қилинди. Карантинни юмшатиш бўйича ўтказилган селекторда агар вазият, статистика ўзгарадиган бўлса, яна қатъий чекловларга қайтилиши ҳақида айтилган эди.

Карантин енгиллаштирилгандан кейин халқ сал нотўғри тушунди – бўлди, буёғига карантин очилди, эски ҳаётга қайтдик, деб ўйлашди. Тўда бўлиб йиғилиш, қатор-қатор машиналар, Чимён-Чортоқ, 100 кишилик тўйлар, гўзаллик салонлари, ресторанлар...

Транспортга рухсат берилганда 50 фоиз юклама олиш, фақат ўриндиқларда ижтимоий масофа сақлаган ҳолда юришга рухсат берилди. Аммо «пик» вақтида кўрсангиз, одамлар тирбанд бўлиб, бир-бирининг қулоғига нафас олиб кетяпти. Бундан кейин касаллик юқмай нима қилсин?!

Ватандошларни чет элдан олиб келиш тўхтагани йўқ, ҳар куни 2-3та чартер рейсда 500тагача одам қайтиб келяпти. Улар яшил давлатлардан келаётгани йўқ, ҳаммаси қизариб ётган давлатлардан келяпти. Чартер рейсда келганлар орасида касаллик аниқланиш ҳолати 60 фоизгача чиқди.

Юқоридаги омиллар ҳисобига охирги 20 кун ичида касаллик кўрсаткичлари яна кўтарилиб борди. Шунинг учун 10 июлдан қатъий карантинни бошламасак, буёғига кеч қоламиз, деб бонг уряпмиз
», деди Оқилов Махсус комиссиянинг карантинни кучайтириш ҳақидаги қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринборсари Элмира Боситхонованинг сўзларига кўра, навбатдаги қарорлар 20 кунлик карантин натижалари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

«Карантиннниг биринчи ўн кунлигида, 20 кундан кейин яна таҳлиллар қилинади. Мана шу таҳлил натижалари асосида қарорлар ўзгаради. Республика махсус комиссияси шунинг учун ҳам тузилди, қарорлар вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳар куни ўзгариши мумкин», деди Боситхонова.

Ҳабибулло Оқилов 20 кунлик карантин қоидаларига қатъий риоя қилинса, 1 августдан вазият изига тушиши мумкинлигини таъкидлади.
«Янги чекловлар бошланғич босқичда 1 августгача деб айтиляпти. Агар касаллик занжирларини уза олсак, янги ҳолатлар аниқланиши камайса, янги қарорлар қабул қилинади. Карантин қоидаларига тўла риоя қилинса, 1 августдан яна ҳаммаси изига тушиши мумкин», деди у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 200
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 99
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 116
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 370
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 103
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 4
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 2
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 28
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 32
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 16
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 246
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 72
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 83
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 80
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 106
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 269
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 150
  • Бўлимлар