«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 02:26
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда бир кунда коронавирусдан 5 ўлим ҳолати қайд этилди

09 июл, 00:25 3 844 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда бир кунда коронавирусдан 5 ўлим ҳолати қайд этилди Тошкентда 29 июнь коронавирусга чалингани қайд этилган 72 ёшли бемор 8 июль куни вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда 72 ёшли бемор коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берди.

«Миробод туманида яшовчи 72 ёшли Л.С. (аёл) 29 июндан 1-сон Республика клиник шифохонасида Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, сурункали юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Шунингдек, бемор бундан аввал юрак ишемик касаллиги, зўриқувчи стенокардия, гипертония касаллигининг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури (инсулинга муҳтож), диабетик нефропатия, ангиопатия, ретинопатия, полинейропатия, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит билан даволаниб юрган ва назоратда турган.

Динамикада беморнинг ҳолати оғирлашганлиги сабабли 4 июль куни у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган. Клиникада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Шу тариқа бугун Ўзбекистонда коронавирус туфайли жами 5та ўлим ҳолати қайд этилди ва бу коронавирус пандемияси давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Кун давомида Тошкентда 3, Қорақалпоғистон ва Навоийда биттадан ҳолат қайд этилди ва жами ўлим ҳолатлари сони 45тага етган.

Шу вақтгача Тошкентда 27, Наманганда 4, Самарқандда 3, Бухоро, Сурхондарё, Жиззах ва Навоийда 2тадан, Фарғона, Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда биттадан ўлим рўй берди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 24
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 30
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 29
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 100
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 147
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 18
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 68
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 17
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 42
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 74
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 69
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 100
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 43
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 84
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 64
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 24
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 53
  • Бўлимлар